Рустамова Наргиза Бахтиёровна

Театр: Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Рустамова Наргиза Бахтиёровна 1985 йил 10 октябрда Навоий вилоятининг Учқудуқ шаҳрида таваллуд топган. 2008 йили Тошкент Давлат Санъат институтининг «Драма театри ва кино актери» бўлимини тугаллаган. Институтни битириб, Республика Ёш томошабинлар театрининг ижодий жамоасига актриса сифатида қабул қилинди. Театрда ишлаган давридан бошлаб: «Дискотека»да Сабоҳат, «Ҳалфана»да Масҳарабоз, “Зумрад ва Қиммат”да Қиммат, “Заҳарли томчилар”да ўқитувчи, «Қор маликаси»да Малика, Тролл, “Маликани ким қутқаради?”да Малика Булочка, “Ғаройиб воқеа”да Она, “Ойпошша”да Асалари, “Оппоғой”да Қиролича, “Қизил шапкача”да Тулки, “Ақл ва Нафс”да Санам, “Маугли”да Багира, “Мешполвон”да Дугона, “Менинг ўрдакчам”да Товуқ, “Қовоқвой ва унинг саргузаштлари”да Ўргимчак, “Умид дарахти”да Лола, “Болакай ва Мадагаскар”да Глория каби спектаклларда ролларни ижро этиб келмоқда. Наргиза Рустамова ўзининг ижоди давомида бир нечта кинофилм ва сериалларда ҳам роллар ижро этган. Улар, “Ана, холос”да келин, “Муҳаббат изтироблари”да дугона, “Чемпионлик орзуси”да ўқитувчи, “Дил пайванди”да келин образларидир.