Ахмедов Шерзод Музрабович

Театр: Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Ахмедов Шерзод Музрабович 1983 йил 23 май куни Тошкент шаҳрида ижодкорлар оиласида туғилиб, 2007- йили Давлат Санъат институтининг «Драма театри ва кино артисти» факультетини тугаллаган ва шу пайтдан бошлаб ушбу театрда мувоффақият билан ишлаб келмоқда. Театрда ишлаб келаётган даврда репертуардаги бор спектаклларнинг деярли барчасида қатнашиб, ижодий марраларни эгаллаган. Унинг ижро этган роллари ўзига хос бўлган халқчиллик ва самимийлиги билан ажралиб туради. Болаларга бағишланган репертуардаги барча спектакллар актёрнинг ижодида алоҳида ўрин тутади. Ундаги ҳар бир рол ҳаётий, реалистик ранглар билан тасвирланиб, томошабиннинг катта-ю кичигига қарамасдан уларга яқин ва қадрдон бўлиб қолади. Ижро этиб келган роллари орасида – «Ғаройиб воқеа» спектаклида Руслан , «Сеҳрли дур»да Ду Лин, «Ҳалфана»да Шум бола, «Қор маликаси»да Шимол буғуси ва Тролл каби образлари алоҳида ажралиб туради. Бундан ташқари «Маликани ким қутқаради»да Антон, «Ойпошша»да Ўргимчак, “Болакай ва Мадагаскар”да Алекс, «Залолат»да Шерзод сингари яратган образлари ҳам эътирофга сазовор. Ижодий маҳорати устида доимий ишлаб келади, интилувчан ва ҳамкасбларига доим ёрдам кўрсатишга тайёр. Актёр театрдаги фаолияти билан чекланиб қолмай бундан ташқари кинофилм ва телесериалларда ҳам бир қанча роллар ижро этиб келмоқда. “Меҳмонжонлардан айланай”, “Она дарё”, “Қайтар дунё” каби телесериалларда ҳам турли образларни маҳорат билан ижро этган.