Ахмедов Баходир Закиржонович

Театр: Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Ахмедов Баходир Закиржонович 2005-2009 йилларда Ўзбекистон Давлат санъат институтининг “Драма ва кино актёрлиги” бўлимини тамомлайди. 2009 йилда ушбу театрга ишга қабул қилинади. Театрдаги ижодий фаолияти давомида қатор спектаклларда роллар ижро этади ва улар орасида “Заҳарли томчилар”да Зокир, “Ақл ва Нафс”да Далабой, “Сеҳрли дур”да қўшни, “Заҳарли томчилар”да Қамар, “Ойпошша”да суварак, “Малткани ким қутқаради”да Антон Паж, “Маугли”да Бўри ва Каа, “Тузоқ”да Гуллар, “Зумрад ва Қиммат”да Дарахт, “Олтин жўжа”да Бўри, “Залолат”да Бахтиёр, “Ҳалоллик тилаб келдим”да Шайтон, “Кичкина Мук”да Вазир, “Пинокио”да Арлекин, “Болакай ва Мадагаскар”да Мартин, “Оппоғой”да Урушқоқ, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да Чигиртка, “Ҳалфана”да дўст каби яратган образлари томошабинлар томонидан яхши кутиб олинмоқда. Истеъдодли ва серқирра Аҳмедов Баҳодир нафақат театр саҳнасида, балки кинода ҳам ранг-баранг роллар ижро этади. “Ақл ва юрак”, “Дадамнинг совғаси”, “Тўйдан қочганлар”, “Алдагани қуда яхши”филмларида ўзига хос образлар яратган.