Эрматов Юлдаш Бегматович

Театр: Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Эрматов Юлдаш Бегматович театрнинг заҳматкаш, серқирра ва моҳир актёри бўлиб, ижодий фаолияти мобайнида кўплаб образлар яратди. Жумладан, “Хайрлашув кечаси”да Витя, «Адвокатлик осонми?»да Худойберди чол, “Щелкунчик”да Шаҳзода, “Оловиддиннинг сеҳрли чироғи”да Жафар, “Турна патлари”да Йохуо, “Алпомиш”да Масхарабоз, Сурҳайл кампирнинг ўғли, “Янги йил эртаги”да Арлекино, “Аламазон ва унинг пиёдалари”да Аламазон, «Дискотека»да Равшан, «Алихўжа - Ҳўжаали»да Йигит, «Заҳарли томчилар»да Қамар, «Борса келмас»да Гоблин, «Сеҳрли дур»да Шинжи, «Ҳалфана»да Уста Мирсалим, Султон ўғри, “Ойпошша”да Ўргимчак, “Қорбобонинг халоскори”да Қорбобо, “Умид дарахти”да Қосимжон, “Маугли”да Шерхон, “Ақл ва Нафс”да Далабой, “Қовоқвойнинг саргузаштлари”да Чигиртка, «Қор маликаси»да Шаҳзода, “Маликани ким қутқаради”да Хлопуша Петардович, “Ҳалоллик истаб келдим”да Вафо хазратлари, “Зумрад ва Қиммат”да Ота, “Менинг ўрдакчам”да Оле Лукойе, “Залолат”да Амрилло, “Эски шахар гаврошлари”да Зулфиқор, “Широқ”да Широқ, “Биринчи муаллим”да Бой, “Орзулар қаноти”да Музей рухи, “А.Қодирий”да Домла устоз, “Учар кема”да Қароқчи эртакчи, “Она мехри”да, Қоплонбек “Ниньза тошбақалар”да, Сплинтор каби ролларни қатор спектаклларда муваффақиятли ижод қилиб келмоқда. 2011 йилда театрнинг “Энг яхши актёри” дипломи билан тақдирланди. 2018 йил илк бор режиссёрликка қўл уриб сахнада “Широқ” спектаклини сахналаштирди ва Широқ ролини ижро этиб юксак даражада гавдалантирди. Широқ спектакли кўплаб мухлислар томонидан олқишларга эга бўлди. Й.Эрматов ўз фаолияти давомида ижодий учрашувлар, жамоа билан гастроль сафарлари ва давлат тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда. Й.Эрматов театр билан чекланмасдан, телевидение ва кинофильмларда ҳам самарали ижод қилиб келмоқда. Ўзбекистон телевиденияси, Оилавий каналида “Умр йўллари”, “Хикматли дунё” туркумида бериб бориладиган теленовеллаларда “Ўкинч”да Лазиз, “Умр йўлдошим”да Ахмаджон, “Кутилмаган бахт”да Рустам, “Ўгай она”да Акмал, “Хиёнаткор келин”да Бахтиёр, “Виждон нуқтаси” сериалида Алишер, “Автотест” сериалида Инструктор, “Хикмат” қисқа метражли фильмда Саттор каби оброзларни томошабинлар қалбидан алохида жой олган. Шунинг билан биргаликда Ислом Университети қошида ташкил этилган “Зиё”студияси билан бирга ижодий хамкорлик қилиб келмоқда. Жумладан: “Дўстлик” ривоятида Устоз, “Илм”да Абдурахмон, “”Марғилоний”да Марғилоний, “Қаффол шоший” Қаффол шоший каби образларни гавдалантирган.