Умарова Фаридахон Жўраевна

Театр: Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Умарова Фаридахон 1978 йилда Тошкент давлат санъат олийгохини мусиқали драма ва комедия бўлимини тугатган ва Андижондаги Й.Охунбобоев номли мусиқали драма ва комедия театрида анча баракали ижод қилиб, деярли барча сахналаштирилган спектаклларда бош қахрамон образларини яратган. Жумладан: М.Исмоилийнинг «Фарғона тонг отгунча» спектаклида – Хаётхон, Мольернинг «Зураки табиб» спектаклида – Мартина, «Ричард- III» спектаклида Шахзода Эдуард IV, «Захарли хаёт» спектаклида Марямхон, «Келинлар қўзғалони» спектаклида Мухайё, «Ёрилтош» спектаклида Гульнор, образлари театр мухлислари томонидан олқишларга сазовор бўлди. Фарида Умарованинг изланувчанлиги, мусиқий қобилияти, жуссасининг ихчамлиги мазкур театр спектаклларига жуда мос келди. Пойтахт театрида хам ўз «ўрни»ни топишга астойидил киришди. Унинг режиссёрларнинг фикрини тез илғаб олиши, партнёрларига рухий қувват бера олиши, дублёрлари билан самимийлиги ижодининг гуллашига омил бўлди ва қисқа вакт ичида ўз «ўрни»га эга бўлиб, талай образлар яратишга эришди. Жумладан: «Учар табиб»да ужар Киз, Масхарабоз, «От йиглаган томон»да Момосулув, «Алпомиш»да Ойбарчини Онаси, «Адвокатлик осонми»да Аёл, «Чоқ-чоқ мактанчок»да Она куён, «Заҳарли томчилар»да ўқитувчи Аъгзамханова, «Турна патлари»да Турна ва бола «Сичуандан чиккан мехрибон»да Ногирон кампир, «Алихўжа Хўжаали»да Масхарабоз, «Чўп қўғирчоқ» да Бувиси, «Борса келмас» да Эльф, «Орзулар кемаси»да Қарға, «Қувноқ Жин»да Буви, «Аламазон ва унинг пиёдаси» спектаклида Отин-биби, «Дискотека» спектаклида Мастура Она каби ролларини маҳорат билан ижро этиб келмокда. Театрдаги фаолияти билан биргаликда телевиденияда хам самарали ижод қилиб келмоқда. Шунингдек «Ўзбекфильм» ва «Ўзбектелефильм» студияларида суратга олинган «Баланд тоғлар остида» видео фильмида Тўрақулнинг онаси, «Бахт гуллари»да Қумри, «Чорраҳа»да Фарида, «Хуршида»да Мехри ая, «Дока рўмолни қуриши»да Тошгул опа, «Ватан» бадиий фильмида Она ролларини маҳорат билан ижро этган. 2003 йил июн ойида Душанбе шахрида марказий Осиё халқаро театр фестивалида ва шу йили сентябр ойида Миср Араб Республикасида бўлиб ўтган халқаро фестивалда муваффақиятли иштирок этган.