Нишонов Баходир Исанович

Театр: Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Нишонов Баходир Исанович 1971-1975 йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъат институтида драма ва кино актёрлиги мутахасислиги бўйича таҳсил олиб, ушбу театрга ишга келган. Ижодий фаолияти давомида “Чиранчоқ қуён”да Қуён, “Олов қалблар”да Абдулла, “Уч мушкетёр”да Д Артанян, “Олтин тулпор”да Липст, “Рахмат капитан”да Зафар Рақам, “Шум бола”да Қозоқ йигит, “Қирол овга чиқди” да Қирол, “Пахловоннинг ўғирланиши”да Шох, “Суқатой ва Конфетвой”да Конфетвой, “Қовоқвой ва Чаноқвой”да Чаноқвой, “Эки жува говрошлари”да Ҳасан, “Этик кийган мушук”да Мушук хўжайини, “Говрош”да Жоли, “Асорат”да Мовун, “Сен нима учун яшайсан”да Собир, Олтин жўжа”да Бўри, “Тузоқ”да Табиб, “Захарли томчилар”да Муаллиф, “Мушук ила сичқон”да Мушук, “Менинг ўрдакчам”да Инду хўроз,“Янги йил хангомалари”да Қор бобо. Актёр фақатгина театрда ижод қилибгина қолмай, балки ўндан зиёд бадий ва телефильмларда катта-кичик роллар ижро этган. Шулар жумласидан; “Алпомиш” да Шахзода Қайқубод, “Бахт излаб”да Арслон, “Сой қўшиғи”да Асқар ота, “Кореялик келин”да Ота, “Виждон”да Садир ота, “Одамлар орасида ” видео фильмида Худойназар, “Фидоийлар” видео фильмида Ботир. Бундан ташқари “Ўзбекфильм” киностудиясида, “Ўзбектелефильм” ишлаб чиқарилган қатор фильмларда овоз берган.