Мансурова Шамшикамар Джариповна

Театр: Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Мансурова Шамшикамар Джариповна 1949 йил 1 июл куни таваллуд топган. 1970 – 1974 йилларда Тошкент Давлат театр ва рассомчилик институтининг «Драма ва кино актёри» бўлимининг Н.И.Тимофеева курсида таҳсил олиб, уни тугатгандан сўнг, ушбу театрнинг ижодий жамоасига актриса сифатида қабул қилинди. Театрда ишлаган даври мобайнида талайгина спектаклларда ижод қилиб, эл оғзига тушган актриса, айниқса унинг «Уч мушкетер»да Миледи, “Титроқ дум”да Мушукой, “Чиранчоқ қуёнча”да Қуёнча, «Кеча ва кундуз»да Ҳадичабегим, «Борса келмас…»да Эльф, «Алпомиш»да Алпомишнинг онаси, “Қорақум фожеаси”да Шамол, “Қизил шапкача”да Тулки, «Минг бир кеча»да Она ва Шаҳризод, “Сенинг тақдиринг”да Ш.Муродова, “Чўпқўғирчоқ”да Каламушой, “Қорин Ботир”да Тулкинисо, “Учар табиб”да Холавачча, “Жўжаларим”да Тулкихон, “Асорат”да Хадича, “От кишнаган оқшом”да қўшни, “Олтин жўжа”да Тулкибону, “Меҳр кўп кўргиздим”да врач, “Гўзалликка шайдоман”да Лайло, “Заҳарли томчилар”да ўқитувчи, “Кичкина деманг бизни”да Бека, “Маликани ким қутқаради”да Хотирабону, “Сирли сандиқ”да Қиммат, “Қизил шапкача”да Буви, “Ўз ёрингдан айрилма”да жанжалкаш аёл, “Сеҳрли дур”да Масҳарабоз, «Дискотека»да Дилбар, «Ҳалфана»да Масҳарабоз, «Қор маликаси» да Қор маликаси, гулчи аёл, буви, фин аёли, “Оловиддиннинг сеҳрли чироғи”да она, “Зумрад ва Қиммат”да Ўга она, “Олтин балиқ”да оқсоч, “Қовоқвой ва Чаноқвой”да Қовоқ хола, “Менинг ўрдакчам”да Испан ўрдаги, “Зумраднинг янги саргузаштлари”да она, “Ўрмон машмашаси”да Жодугар, “Ҳаллолик тилаб келдим”да она ва шайтон, “Ҳаёт япроғи”да гўзал аёл, “Борса келмас”да Элъор, “Оқ бўри”да она бўри, “Алпомиш”да Бодомбекач, “Ваня Крутов”да Газанда, “Залолат”да Ойшабиби каби спектаклларда серқирра образларни ижро этиб келмоқда. Юксак хизматлари учун унга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» шарафли унвони берилган. 1993 йили йил якунлари бўйича «Йилнинг энг яхши актрисаси» дипломи билан тақдирланган. 1999 йили Республика танловида Шаҳризод ролининг ижроси учун «Саҳна санъатининг маликаси» совринини эгаллаган. Ш.Мансурова театрда рол ижро этганларидан ташқари кўплаб кино ва видеофилмларда, телесериал ва телефилмларда ҳам бир қатор образлар яратган. Масалан, “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Азизим...”, “Мен ва У”, “Турмуш чорраҳалари”, “Кунларнинг бирида”, шунингдек, “Эртаклар – яхшиликка етаклар”, “Оқшом эртаклари”кўрсатувларида, Телевизион минатюралар театри сонларида, “Зиё” студияси кўрсатувларида иштирок этиб келмоқдалар. Айниқса “Алпомиш”да Бодомбекач, “Дард”да актриса, “Ёрилтош”да Малика, “Чорраҳадаги уй”да Нозима, “Баҳор қайтмайди”да Клара, “Меҳр булоғи”да директор, “Ҳикмат чироғи”да яратган она образлари актриса ижодида алоҳида ўринга эга.