Кадыров Абдумагруф Вахидович

Театр: Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Кадыров Абдумагруф Вахидович 1961 йил 3 март куни актёрлар оиласида таваллуд топган. 1978 йил мактабни тугатиб, шу йилнинг ноябр ойида ушбу театрга саҳна ишчиси бўлиб ишга қабул қилинган. 1983 йил М.Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат олийгохига «Драма ва кино актёри» бўлимига талаба бўлиб ўқишга қабул қилинди. 1987 йил олийгоҳни тугаллаб, яна ушбу театрга ишга қайтади ва аввалига саҳна ишчиси лавозимида ишлаб туриб, шу билан бирга бир нечта спектаклларда роллар ижро этиб актёрлик фаолиятини ҳам бошлаб юборади. А.Қодировнинг кўрсатган хизматлари ҳукуматимиз томонидан юқори баҳоланиб, 2007 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист шарафли унвонига сазовор бўлди. Театрида ижро этган роллари: «Одобнома»да – Бўрибой, «Қайнар хумча»да – Соқчи, «Учар табиб»да – Ошиқ йигит, «Ўрмон қўшиғи»да – Бўри, «Минг бир кеча»да – Масхарабоз, «Кел дўст бўйлайлик» - Масхарабоз Петя, «Осмондан танга ёққан кун»да – Мирғазаб Тешавой, «Эркатой ва Карлсон»да – Шалпанқулоқ, «Чоқ–чоқ мақтанчоқ»да – Ота қуён, «Икки мўжиза»да – Дурандарте, «Оловудиннинг сеҳрли чироғи»да – Жаъфар, «Сичуанлик меҳрибон»да – 1 фаришта судья, «Чўп қўғирчоқ»да – Ўргимчак, «Абдунинг найранглари»да – Қора ака, «Жони дилим пишлоқ»да – Альбин, «Орзулар кемаси»да – Тўнғиз, «Алихўжа хўжаали»да – Куёв, «Дискотека»да – Ота (Шавкат), «Заҳарли томчилар»да – Муаллиф кабилардан иборат. Ўзбекистон телевидениесида «Қувноқ шаҳарча» кўрсатувида –Масхарабоз, «Учинчи мўжиза» филмида – Бўрибосар образларини ҳам яратган.