Атаханова Хакимахон

Театр: Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Отахонова Ҳакимахон 1956 йили Андижон вилояти ишчилар оиласида туғилган. 1976-1979 йилларда Островский номли Тошкент театр ва рассомлик санъат институтида Драма ва кино актёрлиги мутахасислиги бўйича таҳсил олган. 1979 йилдан буён ушбу театрда ишлаб келмоқда. Ижодий фаолияти давомида ранг-баранг образлар ижрочиси бўлган Ҳакима Отахонованинг роллари орасида айниқса “Ёш Насриддиннинг саргузаштлари” даги Пари, “Ҳамиша қалбимизда” да Отин буви, “Рахмат Капитан” да Назира, “Имтихон” да Азиза, “Фарзандим-жигарбандим” да Адолат, “Минг бир кеча” да Она, “Шўх жин” да Холавачча, “Маликани ким қутқаради” да Сехргар, “Зафар, зафар сехргар” да Бошловчи ҳам Самантой, “Чўп қўғирчоқ” да Буви, “Тўрт эгизак” да Эртакчи, “Сени тақдиринг” да Азиза, “Қўнғироқли алдоқчи” да Тулки, “Ўз уйингдасан” да Бошловчи, “Фотоннинг ҳалокати” да Анна, “УФМ” да Қуён ботир, “Қизил шапкача” да Жучка, “Кийик буғи” да Смеральдина, Наврўз ваБойчечак” да Она чия бўри, “Сирли сандиқ” да Қиммат, “Захарли томчиларда” да Ўқитувчи, “Пахловоннинг ўғирланиши” да Малика, “Гаврош” да Она, “Умид дарахтлари” да Буви, “Қизил шапкача”нинг кейинги вариантида Буви, “Беозор лайлакларга тегманг” да Лайло, “От йиғлаган томон” да Қиммат, “Олтин балиқ” да Аёл,“Мушук ила сичқон” да Мушук. “Дискотека” да Ойбодоқ каби такрорланмас ижролари халқимиз ёдида қолган деб бемалол алоҳида зикр қилиш мумкин. Шунингдек Ҳакима Отахоновани кўплаб кино, видеофилмлар актрисаси сифатида ҳам яхши танишади. Ҳакима Отахонованинг санъат оламидаги меҳнатлари инобатга олиниб 1999 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланди. Ҳозирда бу инсон театрнинг ёш актёрлари ва ижодий жамоаси аъзоларига ўзининг тажрибаси ва маслаҳатлари билан яқиндан ёрдам бериб, театр ривожида ҳиссасини, меҳнатини аямай, жонкуярлик билан ижод қилиб келмоқда.