Рўзиқулов Санжар Тоштемир ўғли

Театр: Ўзбек миллий қўғирчоқ театри

Рўзиқулов Санжар Тоштемир ўғли Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини “Қўғирчоқ театри актёрлиги санъати таълим йўналиши бўйича 2017 йил томомлаб шу йили ушбу театрга ишга қабул қилинган. У ёш бўлишига қарамай қисқа муддат ичида ҳамкасблари орасида ўз истеъдоди кўрсата билди. Ўзбек ҳамда рус тилларидаги спектаклларни иштиёқ билан ўйнай бошлади. Театр репертуаридаги “Қизил қалпоқча” да Бўри “Яна Андерсен” да хикояни айтиб берувчи Андерсен ва меҳрибон, қувноқ феълли Кучукчани, “Баҳорой ва Наврўз” концет-спектаклида ёвуз Ажуз-мажузни , “Янги йил мўъжизаси” да дирежер Шерни , “Янги йил ва Типратикан” да Қорбобо, “Олтин жўжа” да Бўри, “Маша буви ёпган бўғирсоқ” да чол Федод ҳамда Бўри ролларини ижро этди. Актёр Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг XI- анъанавий кўрик- фестивалида режиссёр Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Шомурод Юсупов саҳналиштирган “Юрт тумори Тўмарис” спектаклида маккор,сотқин ,мунофиқ Ўрхон образини яратди. Шу йили Москва шаҳрида ўтказилган С.Образцов номидаги IX Халқаро қўғирчоқ театрларининг фестивалида саҳналаштирувчи режиссёр Д.Юлдашеванинг “Соя” спектаклида ҳам иштирок этди. 2019 йил Қозоғистон Республикасининг Актобе шаҳрида бўлиб ўтган “BOLOUCE” IV Халқаро фестивалида С.Рўзиқулов “Оҳ,бу ўша Хўжа Насриддин” спектаклида қувноқ, сўзамол Насриддин ролини ижро этди.