Кулешова Марианна Валерьевна

Театр: Ўзбек миллий қўғирчоқ театри

Кулешова Марианна Валерьевна 2011 йилдан буён ушбу театрда актриса сифатида ижод қилиб келмоқда. У II тоифа актёрлик мақомига эга. 2014 йилда Ўзбекистон давлат саньат ва маданият институти хузурида “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш” тармоғи марказида малака оширди. М.Кулешова қобилиятли актриса сифатида «Нўхот бола»да Нўхот бола ва Сичқонча, «Миёвлаган ким бўлди?» Қурбақа, Сичқонча, Жўжа, «Миттиой» Қалдирғоч, Асалари, Балиқча, «Қорбобонинг арчаси»да Ялмоғиз кампир, Бармалей, Қуёнча, «Золушка», “Қарсилдоқ», «Қизил қалпоқча», «Яна Андерсен», «Юлдузли бола», «Семург», «Ғаройиб ўғрилик» каби қатор спектаклларда турли образлар яратган. М.Кулешова иқтидорли актриса бўлишдан ташқари, қўғирчоқсоз, ҳар-ҳил болалар ўйинчоқлари ва турли совға безаклари устаси сифатида ўзини намоён қила билди. Унинг бу ишлари театрнинг фойесида ва музей кўргазма пештахтларидан ўрин олган. Харатерли ролларни жони дили билан ижро этади ва уддасидан чиқади. Жарангдор овози билан болажон томошабинларни ўзига жалб эта олади.