Исаков Отабек Норимбаевич

Театр: Ўзбек миллий қўғирчоқ театри

Исаков Отабек Норимбаевич 2008-2011 йилларда ушбу театрда актёрлик фаолиятини олиб борган. 2013 йилдан то ҳозирги кунгача 2-тоифали актёр сифатида фаолият юритиб келмоқда. Исаков Отабек шу давр мобайнида қуйида кўрсатилган 20 дан ортиқ спектаклларда турли характерлардаги образларни яратган: “Чўп қўғирчоқ” да Суварак, “Қувноқ томоша” да Масхарабоз, “Насриддиннинг саргузаштлари” да Бой, азроил, Насриддин, “Қулоқсиз улоқча” да Чол, “Семурғ” да Вазир, “Миттиой” да Қўнғиз, Кўр сичқон, Қисқичбақа, “Сирли ўғирлик” да Зилзила, “Оловуддиннинг сеҳрли чироғи” да Оловуддин, “Қорбобонинг арчаси” да Қуён, “ Сеҳрли пақилдоқ” да Тулки, “Фотиманинг саргузаштлари” да Тўти, “Карвон сарой” да Масхарабоз, “Юлдузли бола” да Ўтинчи, “ Ва яна Андерсен” да Ит, “Қарсилдоқ” да Қирол, “Қайсар қуёнча” да айиқ, бўри, бошловчи, “Золушка” да Падетруа, ўтинчи, “Янги йил арчаси” да Тулки амаки, “Икки заранг” да Шарик, уйча, “Қизил қалпоқча” да қарға, “Соя” да Капрал, доктор, “Моцарт ва Сольери” да Сольери каби ролларни ижро этган. 2009 йил Исаков Отабек Андижон вилоятида бўлиб ўтган “Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг 8- анъанавий кўрик фестивали” да “Оловуддиннинг сеҳрли чироғи” номли спектаклида “Оловуддин” ролини ижро этиб жамоа билан фахрли биринчи ўринга сазовор бўлган.