Карабоева Мухаббат Закиржоновна

Театр: Ўзбек миллий қўғирчоқ театри

Карабоева Мухаббат Закиржоновна 2011 йилдан буён ушбу театрда актриса сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. II тоифа актёрлик мақомига эга. У Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти хузуридаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш”тармоғи маразида малака оширди. Корабоева Мухаббат “Ғозча” да Ғозча, “Фотиманинг саргузаштлари” да мушук, мош, “Қизил қалпоқча” да Қарға, “Ғаройиб мусобақа” да Кирпиой, “Сирли ўғирлик” да Сигир, “Оппоғой ва етти миттивой” да Гном, “Чўп қўғирчоқ” да Суварак каби ролларни ижро этган.