Жўраев Саидмурод Шахобиддин ўғли

Театр: Ўзбек миллий қўғирчоқ театри

Жўраев Саидмурод Шахобиддин ўғли ушбу театрда 2012 йилдан буён ижодий фаолият кўрсатиб келмоқда.1 тоифа актёрлик мақомига эга. С.Жўраев қобилятли актёр сифатида“Қулоқсиз улоқча” да Бўри ,“Чўп қўғирчоқ” да Айиқ, Шер ,“Ох бу Хўжа Насриддин” да Амир, Лўли, масхарабоз, Азроил ,“ Семурғ” да Бунёд ,“Қорбобонинг арчаси” да Қуён, “Карвон сарой” да Масхарабоз ,“Сеҳрли пақилдоқ” да Қарға , “Қувноқ томоша” да Масхарабоз ,“Миттиой” да Қурбақа, Шахзода , “Қарсилдоқ” Қирол ,“Оппоқой ва етти миттивой” да Миттивой, Вазир каби ролларни ижро этган. С.Жўраев актёрларда ноёб ҳисобланмиш импровизцияга эга бўлган ижодкор, унинг бу иқтидори “Қувноқ томоша”да Масхарабоз , ”Ох,бу Хўжа Насриддин”да Насриддин образларида намоён бўлди. У шу билан бирга қўғирчоқ театри таркибидаги “тростли”, “қўлқопли”, ”штокли” каби қўғирчоқ ўйнатиш турларини яхши билади.