Курбанова Дилдора Якубовна

Театр: Ўзбек миллий қўғирчоқ театри

Курбанова Дилдора Якубовна 2004 йил 4 октябрдан буён ушбу театрда актриса сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. I тоифа актёрлик мақомига эга. Курбанова Дилдора “Чўп қўғирчоқ” да Нозибону, “Фотиманинг саргузаштлари” да Бошловчи, “Ғозча” да Тулки, “Уч қувноқ дўмбоқча” да Ниф, “ Қизил қалпоқча”да Қизил қалпоқча, “Қуёш нурчаси” да Тут, “Ғаройиб мусобақа” да Бошловчи, “Қорбобонинг арчаси” да Қорқиз, Қуён, “Оппоғой” да Миттивой каби ролларни ижро этган. Харатерли ролларни жони дили билан ижро этади ва уддасидан чиқади. Д.Қурбонова планшет қўғирчоқларни бошқаришда мукаммалликка эришиш учун изланаётган актрисалардан ҳисобланади. Унинг таъсирчан, майин овози лирик образларни яратишда ёрдам берди. У “жонли план” даги ролларни ҳам маҳорат билан ижро этади. “Фотиманинг саргузаштлари”, “Ғаройиб мусобақа”, “Ғозча” спектаклларида яратган образлари унинг турли пландаги ролларни ижро эта олишидан далолат беради.