Абдубаев Ориф Одилович

Театр: Ўзбек миллий қўғирчоқ театри

Абдубаев Ориф Одилович ушбу театрда 2009 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. I тоифа актерлик мақомига эга. О.Абдубоев ушбу давр ичида“ Оловуддиннинг сеҳрли чироғи” да Оловуддин“. Чўп қўғирчоқ” да Ўргимча ,“Қувноқ томоша” да Петрушка“ ”Қизил қалпоқча” да Бўри , “Фотиманинг саргузаштлари” да Тўти, Чинор “Ғозча” да Ғозча,“Учта қувноқ дўмбоқча” да Бўри“ ,” Қарсилдоқ” да Шахзода, “Корбобонинг арчаси” да Қуён,“Сеҳрли қарсилдоқ” да Тулки , “Оппоғой ва етти миттивой” да Шахзода, миттивой, вазир,“Семурғ” да Бунёд,“Хўжа Насриддин” да Насриддиннинг хотини, масхарабоз, “Сирли ўғрилик” да Зилзила ,“Учар кавуш” да Қиммат каби ролларни маромида ижро этган. О.Абдубоев универсал имкониятларга эга бўлган актёр. У ўзининг яхши пластикаси, мусиқа қобилияти, қўғирчоқ бошқариш маҳорати билан ажралиб туради. У эркак ва аёл образларини бирдай маҳорат билан ижро эта олади. У турли системадаги қўғирчоқларни ўзлаштирган актёрлардан бири ҳисобланади.