Сайдалиева Нигора Джураевна

Театр: Ўзбек миллий қўғирчоқ театри

Сайдалиева Нигора Джураевна 1999 йилдан буён ушбу театрда актриса сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. I тоифа актерлик мақомига эга. Н.Сайдалиева катта потенциалга эга бўлган актриса. У мураккаб характерли роллар устаси. Н.Сайдалиева ўз ролларига виждонан ёндошади, доимо ижодий янгилик яратишга ҳаракат қилади. Сайдалиева Нигора «Фотиманинг саргузаштлари» да Мушукча «Мош», «Кизил шапкача» да Кампир, «Гаройиб мусобака» да Куён, «Сирли угирлик» да Комила, «Уч қувнок думбокча» да Нуф-нуф,«Чуп қўғирчок»да Суварак, «Ғозча» да Тулки,«Сехрли пақилдок» да Мушук, «Ўн икки ой» да Тантиққиз, «Оловуддиннингсехрли чироғи» да Раккоса қиз, «Нўхат Бола» да Мушук, «Куёш нурчаси» Мушук ролларини ижро этган. Н.Сайдалиева ижодий фаолияти давомида 30 дан ортиқ бир-биридан қизиқарли образларни яратган.