Жаббарова Карима Ирназаровна

Театр: Ўзбек миллий қўғирчоқ театри

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Жаббарова Карима Ирназаровна 1994 йилдан буён Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театрида актриса сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Жаббарова Карима ижодий фаолияти давоми кўплаб бир-биридан қизиқарли, ўткир характерли образларни болажонларга тақдим этиб келмоқда. Жумладан «Дўстлик синови» да Хусан, «Бахт изловчи Хасан»да Шохсанам, Гузал, «Ўткир шохли буқача»да Буқача, «Қувноқ айиқчалар»да Топа, «12 ой»да Угай қиз, «Хўжа Насриддин Бухорода»да Зеби, «Миу номли мушукча»да Киз, «Чодир Жамол»да Афандининг хотини, «Хандак»да Калтакесак, «Нўхат бола»да Нўхат бола, «Митти-матон»да Митти, «Сирли най»да Кампир, «Фотиманинг саргузаштлари»да Фотима, «Корбобонинг совғаси»да Тулки, «Алпомиш»да Ултаноз, Вазир, «Ғозча»да Аленка, Тулки, «Олтин жўжа»да Жўжа, «Семурғ»да Паризод, «1 кунлик халифа»да Лайлак, «Оловиддиннинг сехрли чироғи»да Жасмин, «Баджахл куёнча»да Олмахон, «Оппоғой ва етти миттивой»да Миттивой ва Она, «Чўп қўғирчоқ»да Буви ва Суварак, «Учар кавуш»да Тошбуви «Корбобонинг мактуби»да Дакика каби ролларни ижро этган. К.Жаббарова кўпгина халқаро фестивалларда жумладан: Польша, Покистон, Туркия, Россия, Египет каби давлатларда қатнашган.