Шибков Юрий Владимирович

Театр: Ўзбек миллий қўғирчоқ театри

Шибков Юрий Владимирович ушбу театрда 1992 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. “Саҳна устаси” актерлик мақомига эга. 2014 йил Ўзбекистон давлат саньат ва маданият институти хузиридаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малаксини ошириш” тармоғи марказида малака оширди. Ю. Шибков қобилиятли актёр сифатида «Золушка» да Қирол, Эшик оғаси, «Яна Андерсен»да Андерсен, Ғоз. «Сэмбо» да Овчи, Шер, «Олтин калит»да Папа Карло, Қирол, «Ғаройиб мусобақа» да Кирпи, «Нохот бола»да Аждарҳо, Бобо, «Юлдузли бола» Қирол, «Қарсилдоқ» Қирол, «Қувноқ томоша» Петрушка, «Миёвлаган ким бўлди?» Кучук, Хўроз, «Олов» Аскар, «Сирли Гиппопотам» Бўғма илон, Жирафа, «Ғаройиб ўғрилик» Бахром каби 100 ортиқ ролларни ижро этган. В.Шибков бир неча маротаба Республика қўғирчоқ театрда эркаклар-болалар ролларини энг яхши ижрочиси сифатида тан олинган ва шунингдек Тошкент шаҳрида энг "зўр" Қорбобо деган унвонни олишга ҳам мувоффақ бўлган. Яна шуни таъкидлаш жоизки, Ю.Шибков ягона ўзи битта спектаклда бир неча образни ярата олади. Хоҳ кучик , хоҳ қуш бўлсин бироқ бу образларни битта актёр бажараётгани тамошабиннинг хаёлига ҳам келмайди. Катталар учун саҳналаштирилган "Соя" спектаклидаги унинг Пьетро ва Министр , "Семурғ"даги Хон ва Дев роллари театр муҳлислари тамонидан юксак баҳоларга сазовар бўлди. Ю.Шибков 2004 йил Москвада бўлиб ўтган Халқаро С.В. Образцов фестивалида ва шу йилнинг ўзида Краснодар шахрида "АРТ ВИЗИТ" кўрик-тадбирида ҳам иштирок этди.