Анарбаева Нигина Шарахмедова

Театр: Ўзбек Миллий академик драма театри

Анарбаева Нигина Шарахмедова. Ушбу театрда 2010 йилдан бери актриса лавозимида ишлаб келмоқда. Н.Анарбаева театр санасида намойиш этилган спектаклларда 15 га яқин турли характердаги катта-кичик образларни яратди. Шулар жумласидан, "Рустам”да Қиммат, "Ўткан кунлар”да Кумуш, "Ўзбекча рас”да Маша, "Танхо юлдуз”да Сайёра, "Омон бўлгин, азизим”да Картёжница, "Ойдин”да Чарос, "Йиғлама қиз”да Гунафша, "Огох бўлинг, одамлар”да Каримушка, "Халала”да Малак, "Омонат дунё”да Хамшира каби қатор спекталларда роллар ижро этиб келади. Бундан ташари, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан намойиш этилаётган филмларда "Хаёт пиллапоялари” Дилафруз, "Бинафшалар диёри”да Шаноза, "Умид”да Нигора каби кино образларни ижро этиб келмоқда. Н.Анарбаева жамоат ишларида хам фаол қатнашиб, олдига қўйилган хар бир вазифага жиддий ёндошади. У келажаги порлоқ, истеъдодли акттрисалардан бири.