Музропов Шарофиддин Мардонович

Театр: Ўзбек Миллий академик драма театри

Музропов Шарофиддин Мардонович 1980 йилда Навоий вилоятида туғилган. 2000-2010 йилларда Муқимий театрида, 2011 йилдан Ўзбек Миллий Академик драма театрида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ш.Музропов Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида С.Сирожиддиновнин "Яраланган оққуш ноласи”да Доктор, А.Иброҳимовнинг "Сенга бир гап айтаман”ида Ҳофиз, У.Исмоиловнинг "Рустам”ида Оқсоқол, Ж.Рўзметовнинг "Қорбобога мактуб”ида Насриддин афанди, Қ.Норқобилнинг "Омад биз томон”ида Шоди Барака каби қатор спекталларда роллар ижро этиб келади.