Ярашова Раъно Сайфидиновна

Театр: Ўзбек Миллий академик драма театри

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Ярашова Раъно Сайфидиновна 1961 йилда Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Миллий театрда 1987 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. 1999 йили "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвониги сазовор бўлди. Умумий меҳнат стажи 38 йил. Раъно Ярашева театрда саҳналаштирилган 30 дан ортиқ асарларда турли хил образларни яратди. Раъно Ярашева сахнадаги ижодининг дастлабки йилларидан то шу кунга қадар такрорланмас образлар яратиб, театрнинг етук актрисаларидан бирига айланди. Раъно Ярашева Миллий театрда саҳналаштирилган "Ёрқиной”да Ёрқиной, "Хаёт эшик орти”да Табассум, "Жиноят устида ушлансин”да Манзура, "Кулойим”да Анна, "Энага”да Аёл, "Бахти қаро келин ёки...”да Келин, "Жодугар канизак”да Канизак, "Меҳробдан чаён”да Нозик, "Қаллиқ ўйин”да Ҳамрогул, "Сохибқирон Темур” Вазирнинг қизи, "Чимилдиқ” Уланчи янга, "Боши қотган ошиқлар” Паришонхотир келин, "Уфқ” Қишлоқ аёли, "Шайтон ва фаришта” Ўғилой, "Омонат дунё” Хотин-қизлар қўмитаси раиси, "Аёлғу” Она, "Қирмизи олма” Совчи она, "Ёз туни ғаройиботлари” Иппомета, "Нексия” Норбуви, "Бевалар” Раъно, "Увайсий” Нодирабегим, "Андишали келинчак” Тўйчинисо, "Антиқа қудалар” Япон аёли каби такрорланмас роллари мазмунан чуқурлиги, ижро махоратининг мукаммаллиги, мантиқий талқини билан эътиборга лойиқдир. Раъно Ярашева бир қатор кинофильмларда ва телефильмларда хам ёрқин образлар яратди. "Чимилдиқ” Янга, "Виждон” Она каби ранг-баранг характерли роллар ижро этиб, санъаткор сифатида элга танилди. У театр жамоасида, ташаббускорлиги, тўғри сўзлиги билан ажралиб туради. Ҳар бир ишга виждонан ёндошади. Оилада меҳрибон она, ҳамкасбларига, дўстларига ғамхўр инсон. Турмушдаги камтарлиги, атрофдаги кишиларга эътиборлилиги билан ҳурмат ва эътиборга лойиқдир.