Боходиров Ойбек Рустамович

Театр: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри

Боходиров Ойбек Рустамович 1983, Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 - 2007 йй. Ўзбекистон давлат санъат институти санъатшунослик-журналистика факультетида таълим олган (бакалавриат), 2010 йилда “театршунослик” бўлими магистратурасини муваффақиятли тугатган. Бакалавриатдаги таълимни тугатгач (2007 й.),“Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмасига ишга таклиф этилган ва 2013 йилгачатеатрлар ижодий фаолиятини мувофиқлаштириш ва шакллантириш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2013-2015 йй. Тошкент давлат мусиқий комедия (оперетта) театри директорининг томошабинлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган. 2015 йил февраль ойидан А.Навоий номидаги ДАКТ директорининг томошабинлар билан ишлаш бўйича ўринбосари. 2009 йилда ШҲТ йўналиши бўйича Хитой ХалқРеспубликасида амалиёт ўтаб қайтган. Боғланиш: +(998 93) 375-55-35 oybek.bokhodirov@mail.ru