Ҳазратқулов Жасур Холмуродович

Театр: Жиззах вилояти мусиқали драма театри

Ҳазратқулов Жасур Холмуродович 1990 йил 14 декабрда Жиззах вилояти, Жиззах туманида туғилган. 2009 йилда Жиззах санъат коллежини тамомлаган. Ҳазратқулов Жасур Холмуродович 2009 йилдан ҳозирги вақтгача Жиззах вилоят мусиқали драма театри 2-тоифали мусиқали драма артисти вазифасида фаолият юритиб келаяпти. Ҳазратқулов Жасур Холмуродович ижодий фаолияти давомида театрда жуда кўп роллар ўйнади. Жумладан: Ў.Хошимовнинг “Виждон дориси” асарида Милиционер, Насрулло Қобулнинг “Тўда” асарида Жахон, Мирмухсиннинг “Темур Малик” асарида Шерюрак Шоший, Абдулла Ориповнинг “Жаннатга йўл” асарида Кимса, Габриэл Гарсиа Маркеснинг “Ошкора қотиллик” асарида Роман, С.Ҳамроевнинг “Баҳодир” драмасида Абдухалим, Чингиз Айтматов “Чингизхоннинг оқ булути” драмасида саркарда, Тўмарис драмасида Сфарангис, А.Қодирийнинг “Тошпўлат тажанг нима дейди” комедиясида Қашшоқ, Ш.Рашидовнинг “Кашмир қўшиғи ”драмасида Қора шарпа ва бошқа жуда кўп ролларини ижро этиб, томошабинлар олқишига сазавор бўлиб келмоқда.