Солиев Сохиб Исломович

Театр: Жиззах вилояти мусиқали драма театри

Солиев Сохиб Исломович 1981 йили 22-ноябрда Жиззах вилоят Фориш туманида Гараша қишлоғида таваллуд топган. 2007 йили Тошкент Давлат санъат иниститутини тамомлаган. Жиззах вилояти мусикали драма театрига 2010-йил 2-тоифали мусиқали драма артисти вазифасига ишга қабул қилинган. У фаолияти давомида кўплаб роллар ижро этган. Жумладан: А.Қаххорнинг ”Тобутдан товуш”спектаклида Юсуф образи, М.Комилжоновнинг “Берк кўча” ёхуд Тирмизаклар спектаклида “Тиламчи” роли, З.Солиеванинг “Маккора” спектаклида, Шухрат роли Ў.Хошимовнинг “Умид дарахти спектаклида Отанинг ёшлиги роли Ч.Айтматовнинг «Фалакнинг гардиши» спектаклида Бозорвой роли М.Комилжоновнинг “Нурли йўл” спектаклида безори роли Т.Мирзонинг “Онани олам тинглар” спектаклида Хамид ролини, У.Азимнинг “Ўтган замон хангомалари” спектаклидаги ролларини ўта мохирлик билан ижро этган.