Мухторова Мадина Саидазимовна

Театр: Ўзбек Миллий академик драма театри

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Мухторова Мадина Саидазимовна 1964 йил Тошкет шаҳрида туғилган. 1984 йил Тошкент Давлат Театр ва рассомчилик институтининг, «Драма ва кино» бўлимини тамомлаган. 1990 йилдан 1991 йилгача Охунбобоев номидаги Ёш томошабинлар театрида ишлаган. 1991 йилдан ҳозирги кунгача Ўзбек Миллий Академик драма театрида ишлаб келмокда. 2003 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. У театрда саҳналаштирилган В.Шекспирнинг "Гамлет”да Офелия, "Кирол Лир”да Корделя, "Тўмарис”да Зинада, "Алла”да Нина, "Бобур”да Она, "Амир Темур”да Конизак, "А.Навоий”да Гули, "Афандини беш хотини” да Тутихон, "Мехробдан чаён”да Раъно, "Чимилдик”да Келин, "Шум бола” Шум бола, "Золушка” Золушка, "Саббаи Сайёр” Дилором, "Келинлар қўзғалони”да Нигора, "Қирмизи олма” Қирмиз қиз, "Ўзбекча рақс”, "Омон бўлгин азизм”да Аёл, "Яраланган оққуш ноласи”да Қиз ва бошқа қатор образларни ижро этиб келмоқда. Ш.Аббосовнинг «Бир куни афанди»да Афандини хотини, И.Эргашев «Тилла бола»да киз, Х.Эргашов «Тоғлик куёв»да Келин, "Девона фаришта”да Она, "Катта жанжал”да Қиз, "Имом Бухорий”да Қиз, "Бобур”да Робия, "Кеча ва кундуз”да Бойни хотини, каби театр ва кинода бош кахрамонларни образини кёмига етказиб ижро этди. Туркия, Египит, Семфирополь, Москва, Алма-ата шаҳарларида «Чимилдиқ», «Шум бола», «Қирмизи олма» спектаклларидаги роллари билан мувафаққиятли қатнашган. «Меобдан Чаён»да Раъно роли билан Жаҳон театр Фестевалларида иштирок этган. «Офарин» мукофоти совриндори. 1992 йил «Афандини беш хотини»да Тўтихон роли учун «Йилнинг энг яхши аёл роли», «Шум бола» Шум бола роли учун «Йилнинг энг яхши актриса» каби мукофотларга сазовор бўлди. М.Мухторова ақли равишда эл севган актирисалардан. Жуда кўплаб учрашувларда иштирок этади. Унинг учрашувлари репертуари ҳам жуда ранг-баранг.