Рахматуллаев Темур Зиявуддин ўғли

Театр: Жиззах вилояти қўғирчоқ театри

2015 йил Жиззах Санъат коллежининг драма ва кино актёрлиги бўлимини тамомлаган. У ўзининг биринчи ролини 2016 йил Ҳ.Убайдуллонинг “Янги йил барибир янги йилда” спектаклида – Қуён образини яратиш билан бошлади. 2018 йил саҳналаштирилган Учқун Ўсаровнинг “Виртуал дунё” спектаклида- Ёрдамчи робот, Кашмир қўшиғи спектаклида “Бамбур” ролини, Қайсар қуёнчада “Доктор” И.Чернишев асари Х.Эгамбердиев таржимаси “Супер қуён” спектаклида Бўри, 2019 йилда саҳналаштирилган Е.Патрикнинг “Бўғирсоқ” да Қуён, Гулчеҳрабонунинг “Широқ” да Роносбат ролини ижро этмоқда.