Сориев Бегзод Анорбой ўғли

Театр: Жиззах вилояти қўғирчоқ театри

Сориев Бегзод Анорбой ўғли 2012 йил Жиззах Санъат коллежининг драма ва кино актёрлиги бўлимини тамомлаган. У ўзининг биринчи ролини 2014 йил Жўра Маҳмуд асари “Ўжар хўтикча” спектаклида –Қулоқлар ролини ижро этиш билан бошлади. 2016 йил саҳналаштирилган А.Қурбоновнинг “Бахт фариштаси” спектаклида –Топишмоқчи, Ҳ.Убайдуллонинг “Ботир бола” спектаклида –Ёвуз, Ж.Маҳмуднинг “Ўжар хўтикча”спектаклида –Бошловчи, В.Павловскийнинг “Доно Қуёнча” спектаклида –Айиқ, тулки, Ботир бола спектаклида “Ботир бола” 2018 йил саҳналаштирилган Учқун Ўсаровнинг “Виртуал дунё” спектаклида –Баҳодир, шу йил саҳналаштирлган И.Чернишев асари, Х.Эгамбердиев таржимаси “Супер қуён” спектаклида –Қуён, 2019 йилда саҳналаштирилган И.Жумановнинг “Тилла туёқли оҳу”да Ортиқ овчи, Гулчеҳрабонунинг “Широқ” да Доро, А.Тўраевнинг “Асл Қорбобо ёхуд йўқотилган вақт” да Қорбобо ролларини ижро этди.