Юнусов Бекзод Сафарович

Театр: Жиззах вилояти қўғирчоқ театри

Юнусов Бекзод меҳнат фаолиятини 2008 йилда Жиззах вилоят давлат қўғирчоқ театрида ёрдамчи актёр вазифасидан бошлаган. Ўз ижодий фаолиятини В.Павловский асари «Доно қуёнча» спектаклида Айиқча образи билан бошлаган. Образ ёш томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Бундан ташқари ижодий фаолияти давомида В.Рабадан асари «Митти фаришта» спектаклида Ёвуз, Горан ўтинчи, Х.Убайдулло асари “Салом янги йил” спектаклида – Қароқчи, Х.Убайдулло асари “Ботир бола” спектаклида – Қарға, М.Ашурова асари “Яхши фазилатинг зебу зийнатинг” спектаклида – Иккинчи махлуқ, Гулчеҳрабону асари “Бўлинганни бўри ер” спектаклида – Қўчқор, М.Ашурова асари “Ўз уйингни ўзинг асра” спектаклида - Ўзга сайёралик, Б.Ҳамро асари “Янги йилда биз билан бўлинг” спектаклида – Ялмоғиз, Е.Чеповецнинг “Қувноқ оила” спектаклида –Сичқон, А.Қурбоновнинг “Бахт фариштаси” спектаклида –Орзу,Дард Ҳ.Убайдуллонинг “Янги йил барибир янги йилда” спектаклида –Тимсоҳ, Қайсар қуёнча спектаклида “Доно қуёнча” ролларини ижро этган. 2018 йил Учқун Ўсаровнинг “Виртуал дунё” спектаклида –Дилшод, Акмал Тўраевнинг “Барака бобонинг янги йил саргузаштлари” спектаклида –Маймун, И.Жумановнинг “Тилла туёқли оҳу” да Оҳуча ролларини маҳорат билан ижро этди.