Ғаниев Лазиз Баҳром ўғли

Театр: Жиззах вилояти қўғирчоқ театри

Ғаниев Лазиз Баҳром ўғли мазкур вазифада 2013 йилдан ишлаб келмоқда. 2010 йил Жиззах Санъат коллежининг дастгоҳли графика факультетини тамомлаган. Ғаниев Лазиз ўзининг меҳнат фаолиятини 2009 йилда қўғирчоқ театрида саҳна ишчиси вазифасидан бошлади. У саҳнада декорацияларни қуриш ишларини амалга оширар экан, ўзи хам турли декорациялар чизиб бадиий кенгашга тақдим этди. Унинг чизган декорациялари, эртак қаҳрамонлари малакали режиссёрлар томонидан ҳам эътироф этилди ва унга спектакл учун қўғирчоқларни қиёфасини чизиш вазифаси топширилди. Бу вазифани Ғаниев Лазиз ўзининг бор истеъдодини ишга солиб, қониқарли даражада бажарди ва театр бадиий кенгаш кўригига топширди ва унинг эскизлари кенгаш кўригидан яхши баҳо билан ўтди. Шундан сўнг у меҳнат фаолияти давомида М.Ашурованинг “Ўз уйингни ўзинг асра” спектакли қаҳрамонларини ва Ж.Махмуд асари «Ўжар хўтикча» спектакли қаҳрамонларини қиёфасини хам талаб этилган даражада чизиб берди ва саҳналаштирилган спектаклларнинг рассоми дея эътироф этилди. 2013 йилда Л.Ғаниев раҳбарият буйруғи билан саҳналаштирувчи мусаввир лавозимига ўтказилди. У бугунги кунда иш фаолияти давомида театр репертуаридаги барча спектаклларнинг Жумладан, “Қувноқ айиқчалар”, “Бахт фариштаси”, “Виртуал дунё”, “Кашмир қўшиғи”, “Ўрмон саргузаштлари”, “Барака бобонинг янги йил саргузаштлари”, “99 тилла танга” “Қўшиқ сеҳри”, “Бўғирсоқ” “Мақтанчоқ жўжа”, “Широқ”, “Асл қорбобо ёхуд йўқотилган вақт” каби спектаклларнинг қўғирчоқлар ва декорацияларини эскизларини тайёрлаб ўз вазифасини талаб даражасида бажариб келмоқда.