Болтабоева Раъно Сайдуллаевна

Театр: Жиззах вилояти қўғирчоқ театри

Болтабоева Раъно Сайдуллаевна мазкур вазифада 2012 йилдан буён ишлаб келмоқда. 2014 йил “Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти қошидаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида “Қўғирчоқ театри актёрлиги ва режиссёрлиги санъати” йўналиши бўйича қисқа 72 соатлик малака ошириш курсини тамомлаган. Болтабоева Раъно Сайдуллаевна ўз ижодий фаолиятини 2007 йил ёрдамчи актриса вазифасидан бошлаган бўлиб, илк ижро этган роли «Ер ости бойликлари» спектаклида Муҳаббат образидир. У яратган образ ёш томошабинлар олқишига сазовор бўлгач, Гулчеҳрабону асари «Бўлинганни бўри ер»да Қуёнча образини яратди. Бундан ташқари Р.Алиев асари «Ўтлоқдаги ҳангома» спектаклида Қўзичоқ, Х.Убайдулло асари “Ботир бола” спектаклида – Она, Қизча, М.Ашурова асари “Яҳши фазилатинг зебу зийнатинг” спектаклида – Тўти, М.Ашурова асари “Ўз уйингни ўзинг асра” спектаклида – Қизча, Х.Убайдулло асари “Салом Янги йил” спектаклида Қорқиз, В.Орлов асари “Олтин жўжа” спектаклида – Тулки, В.Павловский асари «Доно қуёнча» спектаклида қуёнча образларини яратиб, ўз мухлисларига эга бўлди. Бугунги кунда Кашмир қўшиғи композициясида асосий рол бўлган “Наргиз” образини шунингдек Қайсар қуёнча спектаклида “Тулки ”ролини ижро этмоқда. Болтабоева Раъно 2018 йилда саҳналаштирилган Учқун Ўсаровнинг “Виртуал дунё” спектаклида Адиба ролини, шу йил Акмал Тўраевнинг “Барака бобонинг янги йил саргузаштлари” спектаклида Қорқиз, И.Чернишев асари Х.Эгамбердиев таржимаси “Супер қуён” спектаклида Тулки ролини дублёрини ижро этди. Шунингдек, 2019 йил Ш.Абдураҳмонованинг “Қўшиқ сеҳри”да Қиз, И.Жумановнинг “Тилла туёқли оҳу” спектаклида Оҳу ролларини ижро этди.