Балқиева Маҳлиё Дилшод қизи

Театр: Жиззах вилояти қўғирчоқ театри

Балқиева Маҳлиё Дилшод қизи 2006 йил Жиззах Санъат коллежининг драма ва кино актёрлиги бўлимини тамомлаган. Балқиева Маҳлиё 2013-2016 йилларда Жиззах вилоят мусиқали драма театри ёрдамчи актриса, вокал артисти бўлиб ишлаган. 2016 йилдан бошлаб вилоят қўғирчоқ театрининг иккинчи тоифали актрисаси бўлиб ўз фаолиятини бошлади. У ўзининг биринчи ролини 2016 йил Ҳ.Убайдуллонинг “Янги йил барибир янги йилда” спектаклида–Тулки образини яратиш билан бошлади. Кейинги йилларда “Кашмир қўшиғи” композициясида -Гуллар ролини ижро этди. У 2018 йил И.Чернишев асари Х.Эгамбердиев таржимаси “Супер қуён” спектаклида- Қуён, И.Жумановнинг “Тилла туёқли оҳу” да Оқила, А.Тўраевнинг “Асл Қорбобо ёхуд йўқотилган вақт” да Қорқиз ролини ижро этиб актрисалик маҳоратга эга эканлиги намойиш қилди.