Маматов Орифжон Ўктамович

Театр: Жиззах вилояти қўғирчоқ театри

Маматов Орифжон Ўктамович 2004 йил Жиззах Санъат коллежининг драматик театр ва кино актёрлиги бўлимини тамомлаган. Маматов Орифжон ўз ижодий фаолиятини Гулчеҳрабону асари “Бўлинганни бўри ер” спектаклида Бўри образи билан бошлаган ва бу образ орқали ёш томошабинлар орасидан ўзининг мухлисларига эга бўлди. У ўзининг самарали изланишлари туфайли яна бир қанча спектаклларда катта-кичик образларни яратди. Жумладан: 2013 йил М.Ашурова асари “Яхши фазилатинг, зебу зийнатинг”да Жасур, Ҳ.Убайдулло асари “Салом янги йил” да Қорбобо, 2014 йил Ж.Маҳмуд асари “Ўжар хўтикча” да Хўтик, Б.Ҳамро асари “Янги йилда биз билан бирга бўлинг” да Кашчей, 2015 йил Е.Чеповец асари “Қувноқ оила”да Мушук, “Янги йил саргузаштлари”да Қорбобо, 2016 йилда А.Қурбонов асари “Бахт фариштаси”да Ўғлон, Ғазаб, 2017 йилда Ш.Рашидов асари “Кашмир қўшиғи” да Ҳоруд , Ж.Мамараҳимов асари “Ўрмон саргузаштлари”да Қорбобо, 2018 йил Учқун Ўсаровнинг “Виртуал дунё” спектаклида Бош робот, Акмал Тўраевнинг “Барака бобонинг янги йил саргузаштлари” спектаклида Қорбобо, М.Курязов асари “99 тилла танга” да Бой каби образларда 2019 йилда Ш.Абдураҳмонованинг “Қўшиқ сеҳри”да Чол, Е,Патрикнинг “Бўғирсоқ”да Бўри, А.Абдуллаевнинг “Мақтанчоқ жўжа”да Хўтик, Хўроз каби образларда ўзининг актёрлик маҳоратини кўрсатди. Маматов Орифжон 2016 йил Андижон вилоятида ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг X-анъанавий кўрик фестивалида А.Қурбонов асари “Бахт фариштаси” спектаклида – Ўғлон, Ғазаб образини мароқли ижро этди. Ушбу фестивалда қўғирчоқ театри “Аҳлоқий қадриятларни ифодалагани учун” номинацияси соҳибига айландилар. 2017 йил саҳналаштирилган Ш.Рашидовнинг “Кашмир қўшиғи” спектаклида Бўрон, 2018 йил Учқун Ўсаровнинг “Виртуал дунё” спектаклида Бош робот, Акмал Тўраевнинг “Барака бобонинг янги йил саргузаштлари” спектаклида Қорбобо ролларини маҳорат билан ижро этди. 2018 йил 9-13 июл кунлари Тошкентда Республика қўғирчоқ театрларининг XI-анъанавий кўрик-фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда қўғирчоқ театри Учқун Ўсаровнинг “Виртуал дунё” спектаклини намойиш этди. Спектаклда Маматов Орифжон Бош робот ролини ижро этиб, томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.Қўғирчоқ театри жамоаси шу фестивалда “Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг XI-анъанавий кўрик-фестивалидаги фаол иштироки учун фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. О.Маматов меҳнатсеварлиги самараси ўлароқ, фаол меҳнатлари инобатга олиниб 2016-2017 йилларда Жиззах вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда театр раҳбарияти томонидан “Халқаро театр куни” муносабати билан “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланди. 2017 йилда Маматов Орифжон Жиззах вилоят телеведениясининг “Ташриф” кўрсатувига ўзининг ижодий фаолияти ҳамда, келгусидаги режалари тўғрисида мухлислари билан ўртоқлашиш мақсадида таклиф этилди. Маматов Орифжон жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиш билан биргаликда раҳбарият томонидан берилган барча топшириқларни ўз вақтида бажариб, жамоа ўртасида ҳурмат қозонди. 2013 йилдан токи 2017 йилгача бўлган давр ичида актёр қўғирчоқ театрининг барча тадбирларида “Наврўз” тантаналарида, “Мустақиллик” байрамларида шунингдек, бепул тадбирларида иштирок этиб, томошабинларнинг кўнглини хушнуд қилишда муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.