Эльтоева Лола Суюновна

Театр: Ўзбек Миллий академик драма театри

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Лола Эльтаева Суюновнага 1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллий театрда 1994 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 2006 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. У театр ижодий ишларида жуда тез аралашиб кета олган иқтидорли актёрларидан бири ҳисобланади. Эльтаева театр саҳнасида 60 дан зиёд образлар яратди. У театрда саҳналаштирилган "Кулойим”да Кулойим, "Муҳаббат султони”да Лайли,”Уфқ йўллари”да Зеби, "Чимилдиқ”да синглиси, "Жиноят устида ушлансин”да Суюнгул, "Сохибқирон Темур”да Канизак, "Боши қотган ошиқлар”да Юлдуз, "Пири Коинот”да Зухал, "Адибнинг Умри”да Зарифа Саидносирова, "Ҳасрат боғи”да Жамила, "Макр ва Мухаббат”да Луиза, "Рашк”да Марям, "Олтин қиз”да Дилбар, "Тун албатта ўтади”да Мария Розария, "Жахон Отин Увайсий”да Қуёшхон, "Бевалар”да Қумри, "Бор эканда, йўқ экан”да Малика, "Ўзбекча рақс”да Мария Понамарёва, "Тонг отган тарафлар”да Тонгёруғ ролларини меъёрига етказиб ижро этди. Томошабинларнинг ва хамкасбларининг олқишларига сазовор бўлди. Л.Эльтаева театрдаги ижодий фаолияти билан бир қаторда 45 га яқин кино ва видео фильмларларда ранг-баранг ролларни маҳорат билан ижро этди. Жумладан, "Ўткан кунлар”, "Воиз”, «Дилхирож», «Домла», «Қуёш ботмайдиган юрт», «Жахолат алангаси» , «Бурч» , «Акбарнинг саргузаштлари», "Қорақалпоғистонлик чиптасиз қуён”, "Фазли” "Қор қўлидаги лола”, "Кўзалринг маъюс”, "Чашма”, «Музаффар», «Зумрад ва Қиммат», «Севги фариштаси», «Кўзларинг маъюс», «Ўткан кунлар», «Келгинди куёв», «Гап», "Хайвонот боғи”, "Гап”, «Гувоҳ» , «Эркак», «Жазо», "Аросат”, "Бахт уйи”, "Тубанлик”, "Абадият чархи”, "Сўнгги лахза”, Хақиқат куни”, "Паризод”, "Унутма мени”, "Онагинам орзуси”, "Тундан тонгача”, "Олинг қуда, беринг қуда”, "Сўнги қўнғироқ”, "Қудуқ”, "Хонадон эгаси”, "Қора қузғун” ва бошқа турли образлар яратди. Лола Эльтаева 1998 йилда «Ўткан кунлар» фильми учун Ўзбек кинофильмлар фестивалида «Энг яхши аёл образи» дипломинига сазовор бўлди. Л.Эльтаева 2006 йилда Франциянинг Везуль шахрида Осиё мамлакатлари кинофестивалида бош соврин Гран прини қўлга киритди. Л.Эльтаева ўзбек миллий санъатига кўшган хиссаси ҳамда театр ва фильмларидаги ўзбекона аёл образи учун 2013 йил "Шарқ аёли” мукофотига созовор бўлди. Лола Эльтаева дубляж соҳасида ҳам 200 га яқин фильмга ҳамда бир нечта телесериалларга овоз берган. У доим ижодий изланишда. Камтарин, самимий инсон. Ниҳоятда истеъдодли актриса.