Юнусова Вазира Шерматовна

Театр: Ўзбек Миллий академик драма театри

Юнусова Вазира Шерматовна 1964 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Ушбу театрда 1994 йилдан буён фаолият юритиб келмокда. В.Юнусова театр саҳнасида намойиш этилган спектаклларда 45 га яқин турли характердаги катта-кичик образларни яратди. Шулар жумласидан "Мехробдан чаён”да Аҳсан, "Кулойим”да Анна, "Афандини беш хотини”да Зубайда, "Усмон Носир”да София, "Фиғон”да Канизак, "Боши қотган ошиклар”да Сулувхон, "Андишали келинчак”да Купайсинхон, "Уч кунлик дунё”да Шарофат, "Гамлет”да Боптиста, "Нексия”да Моҳира, "Бир қанотлилар”да амма, "Дарахтлар тик туриб жон беради”да Фелисия, "Юбилей”да Вертучкина, "Фелида” Босима хола, "Ҳаёт чархпалаги” Даниэла, "Энг сулув келинчак” Мадина, "Ёруғлик ва ёвузлик” Қора малика, "Умр шомидаги бахт” Мунира, "Имкон”да аёл, "Олтин қиз”да она, "Усмон Носир” София, "Олтин қиз” Барнохон, "Бевалар”да Кумрихон, "Тортадурман жабрини”, "Ўтган замон ҳангомалари”да Аёл, "Омон бўлгин азизм”да Аёл, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Она каби турфа феълу атворли образларни яратган. В.Юнусова "Паноҳ”, "Хўроз қочди”, "Шундай одамлар ҳам бор”, "Келгинди куёв”, "Чашма”, "Маржона”, "Имом”, "Кеча ва кундуз”, "Ал-Бухорий”, "Ёндиради куйдиради”, "Ўзимдан, ўзимгача”, "Жасур”, "Келгинди куёв”, "Дард”, "Қутқаринг”, "Пайшанбадан, пайшанбагача”, "Қудамни кўрмагадингзми?”, "Паризод”, "Кўргим келади”, "Ўғри”, "Келгинди келин”, "Сабр”, "Хаста”, "Маржона”, "она изор”, "Виждон”, "Панох”, "Одам бўлинг кейин”, "Фарёд”, "Киракаш”, "Йиғламагин”, "Сеҳрли қалпоқча”, "Фариштагинам”, "Олтин қиз”, "Қора илон”, "Яна бошланди”, "Сирли атир”, "Аёлнинг ҳаёти”, "совчилар овчиси”, "Огох бўлинг”, "Аммажон” каби бадиий фильм ва сериалларда салбий ҳам ижобий ролларни ижро этган. Бундан ташқари «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» кўрсатувида бош ролларни ва «Турмуш чорраўалари» да ижобий, салбий ролларни яратиб келмоқда. Юнусова Вазира характерли образларни қиёмига етказиб ижро этадиган актириса. Оммавий тадбирларда фаол иштирок этади. Ижодга ўч санъаткор.