Менглиев Ўткир Чориевич

Театр: Ўзбек Миллий академик драма театри

Менглиев Ўткир Чориевич 1977 йил 15 декабрда Сурхондарё вилоятининг Термиз шахрида туғилган. 1997 йил Маннон Уйғур номидаги театр ва рассомчилик институтининг "Кино ва театр актёрлиги" бўлимига ўқишга қабул қилинган. 2001 йилда институтни тамомлагач ўз ижодий фаолиятини Аброр Хидоятов номидаги Драма театрида давом эттирган. Тақдир тақозоси билан Ўткир 2002 - 2006 йил гача Сурхондарё вилояти Маннон Уйғур номли Мусиқали Драма театрида актёр лавозимида ижод қилди. 2007-йилдан хозирги кунгача Ўзбек Миллий Академик драма театрида ишлаб келмоқда. Мукофотланмаган. У «Номи ўчсин» спектаклида Криссип, «Хазон бўлган умрлар»да Йўлдош, «Муҳаббатим - қисматим»да Адвокат, «Исо ва Яхуда»да Фама, «Чингизхоннинг ок булути»да Арасон, «Ўз аризасига кўра»да тоға, «Ўлдинг, азиз бўлдинг» да Достон, «Яратган ёмондан асрасин»да Шайтон, «Хотинимнинг уч ошиғи»да Эдик, «Сехрли коп»да Гурзи полвон, «Қаллик уйин»да Чоннама, «Рашк»да Хўжайин, «Сизсиз ўтмас кунларим»да Ўткир, «Тун албатта ўтади» Пеппе Домкрат, «Чегара устидаги уй»да кайнота, «Бевалар»да Шерқўзи, «Ҳалала» Салоҳий, «Жахон Отин Увайсий»да Бой ота, «Бор эканда йўқ экан»да вазир, «Талваса»да Турсуний, «Огоҳ бўлинг, одамлар»да Эркин, «Ўзбекча рақс»да Тошвой, «Фариданинг дил дафтари»да Доктор Хайруллобей, «Тили асалим»да Ота, «Карвоним йўли равоним»да Рўзимбой, «Рустам»да Холмат, «Тақдир синовлари»да Қулмирза, «Қуёшни сен уйғотасан»да Қудрат, «Имкон»да Паттаев. "Имон"да Карим Собирович каби бир қатор образларни яратди. Бундан ташқари, видиофильм ва бадиий фильмларда кўплаб образларни ижро этган. Жумладан, «Сардор»да Старшина Эшжонов, «Беш авлон»да Эргаш, «Кичкина одамлар»да Исомиддин, «От эгаси» Эгамберди, «Хуршида»да Безори, «Адвокатлар» Барзанги, «Қиш эртаги»да Тоға, «Мехмонжонлардан айланай»да Ўткир, «Умидингни сўндирма»да Шоназар, «Опа-сингиллар»да Меливой, «Дада»да Пияниста, «Одамлар ораси»да Ўткир, «Мерсквич»да Ота, «Турмушт-мушт»да Саттор, «Ака хизматингиздамиз»да Маҳалла раиси, «Зирапча»да Хурсандбек, «Бурч»да Киракаш, «Тақдирлар»да Қозим ака, «Аммажоним, аммажон»да Санжар, «Қурилишдаги бурилиш»да Йўловчи, каби бир-бирига ўхшамаган образларни ижро этиб келмоқда. Хар бир ишига жиддий ёндашади, хамкасбларига ва дўстларига ғамхўр инсон. Жиддий инсон. Санъатга ҳам жиддий қарайди. Театр жамоасида фаоллиги билан ажралиб туради.