Усмонова Шаодат Исомидиновна

Театр: Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Усмонова Шаодат Исомидиновна Самарқанд вилояти қўғирчоқ театрида 1985 йилдан 1995 қадар актриса лавозимида,1995 йилдан шу кунга қадар режиссёр ва актриса лавозимларида ишлаб келмоқда. 2007 йилда бош режиссёр лавозимига тайинланган. Ш.Усмонова ўзининг меҳнатсеварлиги, табиий ижодкорлиги, фидойилиги, янгиликка интилувчанлиги, ташаббускорлиги, талабчанлиги, ташкилотчилиги билан кенг жамоатчилик ўртасида катта обрў-эътибор қозонган режиссёр ва актриса. С.Усмонова ушбу кунга қадар мазкур театрда актриса сифатида саксондан ортиқ турли характерли образларни яратди. Жумладан И.Жумановнинг “Қўғирчоқсоз ва қўғирчоқбозлар томошаси” эртак спектаклида (Шоиста ва Кирпивой), А.Зайниддиновнинг “Оқил ва уч бахил” эртак спектаклида (Она), С.Азимовнинг “Бахт қуши” эртак спектаклида (Илон ва Ҳумо қуши), С.Сирожиддиновнинг “Қутқарилган қуёш” эртак спектаклида (Илон пари), Р.Фарходийнинг “Ўткир шохли буқача” эртак спектаклида (Буқача), Э.Давшаннинг “Қачал ботир” эртак спектаклида (Бичиой тўрача), Б.Нормирзаевнинг “Дўстликни излаб” эртак спектаклида (Зебра қаҳрамон), Ш.Трекнинг “Ойна ва от” эртак спектаклида (Дюси қаҳрамон), А.Чепавескийнинг “Бўш келма, сичқонвой” эртак спектаклида (Сичқонвой ва Марина хола), М.Каримнинг “Хўроз тегирмони” эртак спектаклида (Хўрозча), М.Ашурованинг “Оби-ҳаёт” эртак спектаклида (Баҳорой, Калтакесак), Н.Г.Тхининг “Мушукча Миу” эртак спектаклида (Мушукча Миу ва Бонг), В.Павловскиснинг “Маккор тулкича” эртак спектаклида (Тулкича), Д.Киносетанинг асари “Турна пати” каби эртак спектаклларида бир-бирига ўхшамаган образлари билан халқимиз меҳрини қозонган. Актриса “Турна пати” эртак спектаклида “Су” образини такрорланмас кўринишда ижро этиб 1987 йил Республика қўғирчоқ театрларининг биринчи фестивалида нуфузли ҳайъат аъзолари томонидан юқори баҳоланиб “Энг яхши аёл образи” номинасиясига сазовор бўлди. Самарқанд теливединясида намойиш қилинган бир-биридан ажойиб мултфилмларни дублаяж қилишда иштирок этган. 1995-1999 йиллар давомида “Маккор тулкича”, “Ўткир тишли кучукча” (рус ва ўзбек тилларида), “Оҳанрабо”, ”Оқил ва уч бахил”, “Оби-ҳаёт” сингари спектаклларни саҳналаштирди. Ш.Усмонова режиссёрлик маҳоратини ошириш мақсадида 1999 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида олий режиссёрлик курсига ўқишга қабул қилинади. Институтни 2001 йилда тугаллаб Самарқанд вилояти қўғирчоқ театрига саҳналаштирувчи режиссёр сифатида ишга келади. Бугунги кунда театримизнинг ижодий томондан ўсиши Усмонова Шаодат номи билан боғлиқдир. Чунки режиссёр Ш.Усмонова томонидан саҳналаштирилган спектакллар Республика қўғирчоқ театрлари фестивалида яъни 2000 йил И.Жумановнинг “Қўғирчоқсоз ва қўғирчоқбозлар томошаси” спектакли 2 ўрин, 2005 йил К.Турдиеванинг “Тошкесаклар мамлакатида” спектакли 1 ўрин, 2009 йил М.Қодировнинг “Олтин бошоқ”спектакли олий ўрин, 2013 йил Э.Ўринов ва Х.Расулларнинг “Жайронгул” спектакли 1 ўрин 2016 йил “Улуғбек юлдузи” тарихий эртак спектакли 3 ўринларга сазовор бўлди. Ўз устида тинимсиз меҳнат қилиб болалар учун бир қанча саҳна асарларини яратди ва муаллифлик қилди. Булардан “Аср вабоси”, “Сеҳрли калитча”, “Кўклам келди, ўлкам кулди”, “Сирли қоп”, “Бойчечак сайлига мархабо”, “Яхшилик ерда қолмас”, “Сехрли тош”, “Улуғбек юлдузи” шулар жумласидандир. Ш.Усмонова фақат театр билан чекланиб қолмай,1994 йилдан буён СТВ телекомпаниясида “Тунингиз хайрли бўлсин” кўрсатув муаллифи, бошловчиси сифатида ва “Бир кам дунё” шоу кўрсатувида бош ролларни ижрочиси. Бугунги кунда халқимиз назарига тушган кичик навеллалар намойишида режиссёрлик ва актрислик борасида фаолият юритиб келмоқда. Ш.Усмонова жамоат ишларида фаол иштирок этиб, “Наврўз”, ”Мустақиллик” байрами ва болалар учун “Президент арчаси”, “Йил аёли”, “Камалак юлдузлари”, “Оила куни”, “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”, “Нон сайли”байрамларида, ҳамда олий ва ўрта ўқув юртлари, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида турли тадбирларга режиссёр қилиб келмоқода. Неча йиллардан буён Ш.Усмонова Самарқанд шаҳар ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ишлаб, санъатсевар ногиронларни санъат сирларидан воқиф қилиб келмоқда. Шаҳримизнинг нуфузли “Мир Саид Барака” маҳалласида 2006 йилдан бошлаб маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи сифатида ишламоқда. 2016 йилдан бошлаб “Шохан” театр студисини юритиб келмоқда. Ушбу студия иштирокчилари маъсулияти чекланган аёллар хисобланади. Б.Раҳимовнинг шогирди - иқтидорли режиссёр Алижон Ҳасанов 2012 йил июн ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган ИВ - Ёш режиссёрларнинг «Дебют» фестивалида “Мустаҳкам оила йили”га бағишлаб, саҳналаштирилган (Н.Ҳошимов қаламига мансуб) “Ширин найранг” спектакли “Меҳр – мурувват мавзусининг талқини учун” номли диплом билан тақдирланди. Ш.Усмонова “Устоз ва шогирд” анъаналарини давом эттирган ҳолда, театрда ишчан ижодий муҳитни барқарорлаштириб келмоқда. 50 дан зиёд ўқувчи ёшларга режиссура ва актиёрлик борасида ўз билм кўникмаларини ўргатиб келмоқда. 2013-2016 йилда 20 нафар ёшлар ишга қабул қилинган. Театр қошида ташкил қилинган “Қўғирчоқбозлар” тугарагида саҳна нутқи, актёрлик маҳорати ва назарияси, режиссура асослари каби маҳорат дарсларидан сабоқ бериб келмоқдалар. Театр жамоаси Ш.Усмонова бошчилигида Қозоғичтон республикаси “Чимкинт” вилояти, Андижон вилоятига, Тошкент шаҳрига, Жиззах вилояти, Навоий вилоятларига гастрол сафарлари уюштирилди. Ш.Усмонова вилоятда ўтказиладиган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалида режиссёр ёрдамчиси сифатида ишлаб келган. Ш.Усмонова театрда ижод қилиш билан бирга, олий ўқув юртлари, коллеж талабалари ва мактаб ўқутувчилари билан ҳамкорликда иш олиб бориб, уларнинг турли мавзудаги мусобақалар ва кечаларида саҳна кўринишлари учун, режиссёрлик қилиб, уларга ссенарийлар тайёрлашда кўмак бериб келади. Ш.Усмонованинг ўзбек қўғирчоқ театри тарихига янгилик киритиб 2016 йил юқори ташкилот раҳбарларига таклиф киритди. Ўз таклифига биноан театр савиясини юксалтириш, ва юртимиз келажак авлодини буюк тарихимиз арбоблари билан юзлаштириш ва муносиб фарзандлар бўлиб етиштириш мақсдида 5 йилга мўлжалланган тарихий спектакллар саҳналашитириш чора тадбирлар режасини ишлаб чиқди. Бунга кўра 2016 йил “Улуғбек юлдузи” таризий эртак спектаклини болажонлар этибориша хавола қилди. Ўз муаллифлигида яратган ушбу асар болажонлар меҳрини қозонди. Бугунги кунда ушбу ананани давом этдирган холда режиссёр буюк бобомиз табобат мулкининг султони “АБУ АЛИ ИБН СИНО” таваллудининг 980 йиллик муносабати билан “Сеҳрли табиб” тарихий эртак спектаклини саҳналаштирмоқда. Ш.Усмонива ўзининг очиқ кўнгиллиги, ширин сўзлиги, дўстона хайрихохлиги билан барча театр ходимлари юрагидан жой олган. Театримизда ташкил қилинган “Хотин қизлар уюшмаси” раиси сифатида театр хотин-қизлари билан хамжихатликда ишлар олиб боради. Раҳбарият томонидан берилган ҳар бир топшириқларни ўз вақтида сифатли бажариб келмоқда. Адабиётшунос олим Ш.Ризаев, театршунос Э.Ўринов, драматург Х.Расул, режиссёр Б.Юлдошев каби буюк устоз санъатимиз дарғалари билан ҳамкорликда, маслахатлар олиб театримиз ёрқин келажаги йўлида хизмат қилиб келмоқда.