Усмонова Озодахон Рахмоновна

Театр: Наманган вилояти мусиқали драма театри

Усмонова Озодахон Рахмоновна 1969 йилда Фарғона вилоятида зиёли оилада туғилган. А.Қодирий номли Тошкент Маданият институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини давомида Фарғона вилояти Бешариқ ва Данғара туман Марказий кутубхоналари, Наманган маданий-оқартув техникуми, Ёшлар Иттифоқи Наманган вилоят Кенгашида бўлим мудири, вилоят ҳокимлигида котибият мудири, “Соғлом авлод учун” жамғармаси вилоят филиали директори сифатида иш олиб борган. 2012 йилда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқамаси бошлиғи ўринбосари лавозимида, 2015 йил ноябр ойидан Наманган вилояти мусиқали драма театри директори вазифасида ишлаб келмоқда. У меҳнат фаолияти давомида ўзининг маданиятли, қобилиятли, нотиқ, ташаббускор ва ташкилотчи рахбар аёл сифатида кўрсатиб, вилоят хамда Республика хотин-қизлари ўртасида обрўга эга. Бу борада у Ўзбекистон Республикаси Хотин – қизлар Кенгаши вилоят қўмитаси томонидан бир неча марта “Фахрий ёрлиқ”ларга сазовор бўлган. Унинг ташаббуси билан ёшлар ва қизлар ўртасида 2012 йилдан буён “Ќизларжон” телетанлови, “Наманган санамлари”, “Иқтидор”, “Водий тароналари” сингари телелойиҳалар амалга оширилди. кўрик-танловлари ҳамда гиёҳвандлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича иш олиб борувчи махсус Студия фаолияти Республика миқиёсида оммалаштирилган. Бевосита унинг рахбарлигида сўнгги 2 йил давомида вилоятда 2800 дан зиёд турли маданий-маърифий ва хайрия тадбирлари ташкил этилган. 2001 йили “Мустақилликнинг 10 йиллиги” кўкрак нишонига лойиқ деб топилди. Шунингдек, унинг ташаббуси билан маданият оҳасини ривожлантиришда, соғлом авлодни тарбиялаш, моддий ва маънавий кўмак бериш мақсадида сўнгги икки йилда 10 дан ортиқ чегара худудларда фетиваллар, семинарлар, учрашувлар ташкил этилди. Вилоятдаги мавжуд ҳарбий қисмларда маданий-маърифий тадбирларни амалга оширган ишлари учун 2012 йилда Мудофаа Вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Қуроллик кучларининг 20 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган. У рахбар сифатида фаолият олиб бораётган вилоят мусиқали драма театри 2015 – 2018 йилларда барча кўрсаткичларнинг бажарилиши бўйича Республикадаги юқори ўринларга кўтарилди.