Бабаджанов Одилбек Комилович

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Тошкент давлат маданият институтининг “Халк ижодиёти, халк ашула ва рақс ансамбли ташкилотчиси” ихтисослиги буйича тамомлаган. Хоразм вилояти мусикали драма театрида 2016 йилдан Труппа мудири лавозимида, 2018 йил директор муовини лавозимларида иш фаолиятини давом килдириб келмокда. Бабаджонов Одилбек вилоятдаги олий учун юртлари, коллежлар, мактаб укувчиларига, ташкилот ва корхоналарда, дам олиш сихатгохларида театр жамоаси билан биргаликда ижодий учрашувлар ва театрлаштирилган концерт томошаларини ташкил килиш ва маданий хизмат курсатишда хамда вилоят микёсида утказилиб келинаётган байрам тадбирларида фаол катнашиб келмокда. Театр атрофини ободонлаштириш, бинонинг тозалигини назорат килиш, театрга келган томошабинларга маданий хизмат курсатиш сифатини яхшилаш, томошабинлар залида тартиб интизомни саклаш, вилоят микёсида утказиладиган байрам тадбирлари хафталигида театр биносида навбатчиликни ташкил килиш, одоб-ахлок коидалари асосида театр ходимларининг тартиб-интизомини назорат Килиш, театрнинг цех булимларидаги муаммо ва камчиликларни бартараф килиш, ижро интизомини назорат килиш каби лавозим вазифаларини сидкидилдан бажариб келмокда.