Умарова Хилола Аббасовна

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Умарова Хилола 1996-2017 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия Академиясида фаолият кўрсатган. Умарова Хилола меҳнат фаолиятини қисқа муддати ичида ўз ишини яхши биладиган ташкилотчи мутахассис сифатида намоён бўлмоқда. Умарова Хилола ҳаракатчан, ташаббускор, маъсулиятли, ўзининг қатъий фикри ва дунёқарашига, одамларни ўз атрофида бирлаштириш ҳамда бошқарувчилик қобилиятига эга малакали мутахассисдир. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳиятини чуқур англайди. Ўзига топширилган хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаради. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини яхши ўзлаштирган. Театрга томошабинларни жалб қилишда фаол иштирок этади. Томошабинларни жалб этишда ташкилот ва корхоналар билан яқиндан хамкорлик қилади.