Захидов Шухрат Боходирович

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Захидов Шухрат Боходирович меҳнат фаолиятини 2009-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги спортчи-йўриқчи ҳамда нусха кўпайтириш оператори лавозимида иш бошлаган. 2013-2014 йилларда “Ўзбекдавлатцирк” Республика бирлашмасида асистент бўлиб, 2014 йилларда Тошкент маданият коллежи Оммавий байрамлар режиссураси бўлимида амалиёт гуруҳи рахбари, 2014-2015 йилларда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хўжалик ишлари мудири лавозимларида фаолият юритиб келган. 2016 йилда “Ёшлар маданият ва санъат маркази” давлат унитар корхонасида молия хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. Захидов Шухрат 2016 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошидаги “Ёшлар клуби” аъзоларининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий сохалардаги билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган малака ошириш ўқув курсини муваффақиятли тамомлади. 2016 йилдан Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри умумий масалалар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. Захидов Шухрат меҳнат фаолияти давомида ўз ишини яхши биладиган ташкилотчи мутахассис сифатида намоён бўлди. Захидов Шухрат Наврўз ва мустақиллик байрамларида ташкилий ишчи гурух аъзоси, оммавий тадбирлар, давлат қабул маросимлари дастурларини тузиб ушбу тадбирларда мунтазам равишда режиссёр бўлиб қатнашиб келмоқда. Захидов Шухрат ҳаракатчан, ташаббускор, маъсулиятли, ўзининг қатъий фикри ва дунёқарашига, одамларни ўз атрофида бирлаштириш ҳамда бошқарувчилик қобилиятига эга малакали мутахассисдир. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳиятини чуқур англайди. Ўзига топширилган хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаради. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини яхши ўзлаштирган.