Ғаниев Бўри Абдужалилович

Театр: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Ғаниев Бури Абдужалилович 2002 йили Ўзбекистон давлат санъат институтини санъатшунослик мутахассислиги бўйича (бакалавр), 2004 йили театршунослик мутахассислиги бўйича (магистратура) курсларини тамомлаган. 2002-2014 йиллар мобайнида Б.Ғаниев “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмасида Иқтисодиёт, молиялаштириш, ҳисоб-китоб ва моддий техника таъминоти бошқармаси етакчи мутахассиси, бирлашма ишлар бошқарувчиси вазифаларида ишлаган. Бирлашманинг ташкилий, иқтисодий ишларида ва ижодий фаолиятида иштирок этиб кўпчилик эътиборига тушган. Республикамиз театрларида саҳналаштирилган янги асарларнинг жамоатчилик кўрикларида иштирок этиб театршунос мутахассис сифатида ҳам ўз фикрларини билдириб келмоқда. 2014 йил 3 февралдан бошлаб Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри директори ўринбосари сифатида самарали меҳнат қилиб, 2015 йил 3 мартидан бошлаб эса шу театр директори сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Республикада мавжуд барча 39 та профессионал театрларнинг ижодий- ташкилий фаолиятини яқиндан ўрганиш мақсадида, соҳанинг йирик мутахассисларидан иборат ижодий гурух билан жойларда бўлиб, театрлар фаолиятини ривожлантириш бўйича қатор йиғилишларда иштирок этган. Шунинг учун ҳам Б.Ганиев Республика театр жамоалари фаолиятини бевосита яқиндан яхши билади ва ўз навбатида театр жамоалари ҳам уни театр соҳасини яхши билувчи мутахассис сифатида ҳурмат қиладилар. Республика миқёсида ўтказилган турли байрам тадбирларини ўтказилишида барча ҳукумат топшириқларини бажарилишида фаол иштирок этиб, театр ижодкорларидан иборат маънавият-тарғибот гуруҳларини жойларга бориб-келишлари билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этилишида бевосита иштирок этган. Б.Ғаниев 2007 йили пойтахт театрларининг (“Тошкент театрларида”) ойлик репертуарларини марказлаштирилган тарзда чоп эттириш ҳақидаги ҳукуматимиз топшириғини бажарилиши мобайнида ташаббускорлик кўрсатиб шу кунгача узлуксиз тарзда нашрдан чиқарилишини ташкиллаштириб келмоқда. 2003 йил “ХХI аср Ўзбек театри: режиссура ва актёрлик санъати истиқболи” мавзусида Республика семинари, 2004 йил “37+1” “Ўзбектеатр” бирлашмаси лойиҳалари асосида замонавий мавзуларда саҳналаштирилган спектаклларнинг 1-Республика кўрик-фестивали, 2008, 2010, 2012 йилларда ўтказилган “Дебют” ёш режиссёрларнинг Республика кўрик-фестивали, 2005, 2009, 2011, 2013, 2016 йилларда ўтказилган Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг анъанавий кўрик-фестивали, 2011, 2013, 2015 йилларда ўтказилган “Сени куйлаймиз, замондош!” Ўзбекистон театрларининг республика танлови каби кўплаб тадбирларни ташкил этилиши ва юқори савияда ўтказилишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб, ташкилотчилик қобилиятини ҳам намоён этган. Б.Ганиев 2004 йили Москва шаҳрида ўтказилган А.П.Чехов номидаги Халқаро театр фестивалида ёш театршунос сифатида иштирок этиб, ўз малакасини ошириб қайтди. Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг буйруғига биноан Б.Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазирлиги раҳбар ходимларининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида 2015 ва 2016 йилларда ташкил этилган малака ошириш курсида қатнашди. Б.Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олиб борилаётган сиёсатни тўғри тушунади ва қўллаб-қувватлайди. У маънавий етук, тўғри сўз, ташаббускор ходим, кўрсатма ва топшириқларни тез ва сифатли даражада бажариб келаётган билимли мутахассис сифатида ижобий таъссурот қолдирмоқда.