Мирзамахмудов Ғиёсбек Икромжон ўғли

Театр: Қўқон шаҳар мусиқали драма театри

Мирзамаҳмудов Ғиёсбек 2013 – 2017 йилларда Ўзбекстон давлат санъат ва маданият институтини ” ги “Драматик театр режиссёрли бўлими, “ Ўзбекистон санъат арбоби Олимжон Салимов” устаҳонаси ни аъло баҳоларга тамомлаган. Талабалик йилларидаёқ ўта чанқоқ ва саҳнага ўзгача меҳр билан қараб келган. Институтда ўқиб юрган кезларида “А. П. Чеҳов” нинг бир пардалик “ Жон аччиғида ” асарини саҳналаштирган, ундан сўнг эса “ Наманган вилояти мусиқали драма театрида” “ Ўлан ” спектаклини диплом иши сифатида саҳналаштириб бир қатор театр ижодкорларининг назарига тушган. Ғиёсбек Мирзамаҳмудов институтни тамомлагач ўз меҳнат фаолятини “ Ўзбекистон давлат драма театри ” да режиссёр сифати бошлаган. У шу театрда устози Олимжон Салимов қўл остида, Италиялик драматург “ Карло Галдони ” қаламига мансуб “ Икки бойга бир малай ” асари асосида саҳналаштирилган “ Труфалдинио” спектаклида иккинчи режиссёр сифатида Олимжон Салимов билан елкама – елка ишлаган. Шундан сўнг Ғиёсбек Мирзамаҳмудов ушбу театрда ўзи “ Ишқу само ” асарини муофаққиятли саҳналаштириб ҳамкасблари назарига тушган. Ижодга ташна бўлган ёш режиссёр булар билан чекланиб қолмай “Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ” унверситети ёшларидан ташкил топган иқтидорли талабалар театр труппаси билан биргаликда “ Талаба ёшлар театр” фестивалида “Тоғай Мурод” қаламига мансуб “ От кишнаган оқшом” асарини саҳналаштириб ушбу фестивалнинг республика қатнашчисига айланган ва “Миллий урф одатлари тиклаганлкиги” учун дипломи билан тақдирланган. Шундан сўнг Олимжон Салимов саҳналаштираётган “ Ер барибир айланаверади” спектаклида яна иккинчи режиссёр сифатида қатнашади ва ўз ижодий тажрибасини устози маслаҳатлари ва фикрлари билан бойитиб боради. Ғиёсбек Мирзамаҳмудов ёш режиссёрларнинг “ДЕБЮТ – 2018 V” Республика кўрик фестивалида “ Ўлан” спектакли билан иштирокчига айланади ва театр ижодкорлари ҳамда ушбу фестивал ҳакамлар ҳайъати аъзолари томидан унинг саҳналаштирган спектакли юқори баҳоланади. Ижодга ташна режиссёр ушбу йилнинг ўзидаёқ “Наманган вилояти театрида” вилоятда президент арчаси кенг нишонланиши учун “ Қорбобонинг ўғирланиши” деб номланган шоу томошани томошабинлар ҳукмига ҳавола этади. Режиссёр “ Ўзбекистон санъат арбоби Карим Йўлдашев” эса ушбу театрда яқин йигирма йилликда бундай янги йил томошаси саҳналаштирилмаган эди дея ёш режиссёрнинг қилган ишини юқори баҳолайди. Ижоддан тўхтамай саҳнага ўз меҳрини бериб келаётган Ғиёсбек Мирзамаҳмудов 27 – март “ Халқаро театр ” куни муносабати билан театр ривожига қўшаётган ҳиссаси учун вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозаров томонидан диплом ва эъсталик совғалар билан рағбатлантирилди. Ҳозирда ҳам ёш режиссёр “Наманган вилояти театри” саҳнасида “Ҳамза” нинг “ Ким тўғри” асари устида чуқур изланишлар олиб бормоқда. ИЖОДИЙ ИШЛАРИ: Наманган вилояти мусиқали драма театрида “ Ўлан ” спектакль 2017 “ Қорбобонинг ўғирланиши ” спектакль 2018 “ Ким тўғри ” спектакль 2019 “ Ўтган кунлар ” спектакль 2019. Ўзбекистон давлат драма театрида “ Ишқу само ” спектакль 2018.