Рустамов Улуғбек Бохадирович

Театр: Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

2014 йил 1 ноябрдан: Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри директор ўринбосари Рустамов Улуғбек 1987 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2004-2008 йилларда Ўзбекистон Давлат санъат институтининг “Драма ва кино актёрлиги” бўлимини тамомлаган. 2008 йилда кастинг асосида актёрликка ишга қабул қилиниб 2012 йилга қадар ижодий фаолиятини олиб борган ва оилавий, шахсий сабабларга кўра театрдаги фаолиятларини вақтинча тўхтатади. 2014 йилда Республика эстрада-цирк коллежида актёрлик маҳоратидан таълим беради ва шу йилдан эътиборан яна Республика Ёш томошабинлар театрида актёрлик вазифасида фаолиятини давом эттиради. Рустамов Улуғбекнинг ёш бўлишига қарамай масуълиятли, ҳаракатчан ва лидерликка, бошқарувчанликка хос фазилатлари инобатга олиниб жамоа томонидан бадиий саҳналаштириш бўлимига бошлиғ этиб сайланди. Шунингдек, Рустамов Улуғбек истеъдодли, серқирра актёр. Театрдаги фаолияти давомида кўплаб турли характердаги образларни маҳорат билан ижро этиб келмоқда. Айниқса, “Ҳаллоллик тилаб келдим”да Сақо, “Қизил шапкача”да Бўри, “Сеҳрли дур”да Қўшни, “Ғаройиб воқеа”да Ота, “Халфана”да Банги, “Қор маликаси”да Трол, Қарға, Карл, “Маликани ким қутқаради”да Самурай, “Ойпошша”да Суварак, “Маугли”да Акела, “Заҳарли томчила”да Қамар, “Мешполвон”да Ошиқ бола, “Залолат”да Илёс, “Оппоғой”да Шаҳзода, “Болакай ва Мадагаскар”да Мелмен каби образлари томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинмоқда. Серқирра ҳамда имкониятлари кенг, маҳоратли актёр сифатида театр мутахассислари томонидан этироф эътилаётган Рустамов Улуғбек теардан ташқари қатор телесериалларда ҳам турли роллар ижро этиб келмоқда. Улар, “Ҳаёт жилғалари”да Абдулла, “Чемпионлик орзуси”да теннисчи, “Муҳаббат фасли”да фотограф, “Сержантлар”да курсант, сержант, “Ғурур”да Хуршид Қосимжонов каби ранг-баранг образлардир. Рустамов Улуғбек театр жамоасида меҳнатсеварлиги, камтарлиги ва жонкуяр ҳамкасб эканлиги билан ўз ҳурмати ва ўрнига эга инсон.