Хамраева Зулфия Джавлановна

Театр: Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

2015 йил 12 октябрдан: Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри директори Хамраева Зулфия Джавлановна 1958 йил 19 декабр куни санъаткорлар оиласида таваллуд топган. Хамроевлар сулоласининг муносиб давомчиси бўлган ёш Зулфия 10 ёшида режиссёр Леонид Бабахановнинг “У самого синего неба”, Ю.Степчукнинг “Завищания старого мастера” филмларида роль ижро этади. 1978-1982й.й. Тошкент Давлат театр ва рассомлик институтида таҳсил олиб, режиссёрлик дипломи билан “Домостроитель” ижодиёт уйи бадиий бўлим бошлиғи сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган. Қатор ташкилотларда: Пионерлар Уйи сатира ва кулгу театри раҳбари, шаҳар мажмуий қўшимча таълимот бўлими раҳбари, Миробод тумани Халқ таълимоти мусиқа бўлими ишчиси, 2004-2006 йилларда Ўзбекистон ёшлари театрида бадиий раҳбар ёрдамчиси, 2006-2010 йилларда Республика ёш томошабинлар театрига директор ўринбосари лавозимларида фаолият юритди.2015 –йил Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 2006-2009 йиллар давомида Республика Ёш томошабинлар театри қошида ташкил қилинган студияда ёшларга актёрлик, режиссёрлик ва суҳандонлик маҳорат мактабидан таълим берган ва бу вақт давомида таълим олган студия ўқувчиларининг деярли барчаси санъат олийгоҳини тамомлаб ҳозирда санъат даргоҳларида хизмат қилишмоқда. 2011-2014 йилларда эса Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида актёрлик маҳорати ва режиссурадан дарс берган. Серқирра ижодкор З.Хамраева “Супер келинчак”, “Қалбим ўғриси” филмларида ўзига хос ролллар ижро этади. 2014 йилда Республика ёш томошабинлар театрига директор ўринбосари лавозимига тайинланади. 2015 йилда Республика театрлари ва санъат олийгоҳлари аро илк бор ўтказилган “Актёр ижодида рақс маҳорати” кўрик фестивалининг ғоя муаллифи, ташаббускори ва ташкилотчиларидан биридир. З.Хамраева 2016 йилда ўтказилиши кўзда тутилган “66 йил тонг отари” номли театрлаштирилган хотира тадбирининг ташкилотчиси ва режиссёрларидан биридир. Театрдаги меҳнат фаолияти давомида Зулфия Джавлановна ўз зиммасига юклатилган лавозимлик вазифаларидан ташқари, театрнинг ижодий ва жамоанинг ҳаётида фаол қатнашиб, ишига ижобий ўзгартиришлар киритган. У ўзининг лидерлик сифатлари, эътиқодининг кучи билан одамларни ўз ортидан эргаштириш қобилиятига ҳам эга. З.Д. Хамраева очиқ кўнгилли, меҳрибон, жамоа ва театр манфаатини кўзлайдиган жуда ҳам ғайратли, талабчан, меҳнатсевар ва театрнинг асл фидойиси бўлганлиги билан жамоа орасида ҳурмат эҳтироми баланд. 1991 йили ЎзР халқ таълимоти вазирлиги томонидан “Фидоий” ҳурмат белгиси билан тақдирланган. Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри директори Зулфия Джавлановна Ҳамраева, ушбу лавозимда 2015 йил октябрь ойидан бери фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу давр ичида театрдага ижодий жараёнларни юқори савига кўришга эришди. Унинг раҳбарилигида театрнинг барча цехлари ва бўлинмалари ҳар томонлама яхши ишлаб келмоқда. З.Д.Хамраев раҳбарилиги даврида қуюдаги спекталлар ва ижодий лоиҳалар саҳналаштирилган: 2015 йили, октябрь ойида “Эски шаҳар болалари” Муаллиф: Ш.Бошбеков. Режиссёр: М. Абдулаева. 2015 йили. декабрь ойида, “Мадагаскар” (ўзбек тили варианти. ) Муаллиф ва Режиссёр: З.Асқаров. 2016 йили, январь ойида, рус тилида “Тук-тук, кто там...?”. Муаллиф: М.Бартенев. Режиссёр: Ш.Ахмедов. 2016 йили, апрель “Шум бола”, муаллиф: Ғ.Ғулом. Режиссёр: З.Асқаров. 2016 йили, июнь ойи “Адвокатлик осонми?” спектакли қайта тикланди. Муаллиф: А.Авлоний. Режиссёрлар: О.Салимов, Ю. Эрматов. 2016 йили, декабрь ойида. “Соҳибжамол ва маҳлуқ”, Муаллиф: Ш.Перро. Режиссёр: Ш.Ибрагимов. 2016 йили май ойида “«Актёр ижодида рақс санъати» II - кўрик-фестивали” Ғоя муаллифи: З.Ҳамраева. Режиссёр: М.Икандарова.