Хусанова Хосиятхон Эргашовна

Театр: Ўзбек Миллий академик драма театри

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўсатган артист

Ўзбекистонда хизмат кўсатган артист Хусанова Хосиятхон Эргашовна 1969 йилда Андижон шахрида таваллуд топган. Миллий театрда 1995 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 2011 йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. Хосиятхон Хусанова Миллий театрда саҳнасида И.Соддиковнинг «Афандининг беш хотини»да Таманно, Ҳ.Муҳаммаднинг «Хотинлар гапидаги чиққан ҳангома»да Бону, Ҳ.Расулнинг «Боши котган ошиклар»ида Юлдуз, Э.Хушвактовнинг «Чимилдиғ»ида келин, «Каллик уйин»ида Жумагул, «Андишали келинчак»да Купайсин, С.Аҳмаднинг «Уфқ»да хонанда, А.Ориповнинг «Соҳибкирон Темур»да канизак, «Муҳаббат султони»да канизак, «Усмон Носир»да София, «Дарахатлар тик туриб жон беради»да Фелиса, «Аёлғу»да Аёл, «Ёруғлик ва ёвузлик»да Ялмоғиз, «Жодугар канизак»да Оқилон, «Сеҳрли танбур»да Асалари, «Омонат дунё»да Латофат, «Антиқа қудалар» Ўғилой, «Уч кунлик дунё»да Анора, «Олтин қиз»да Барно, «Бир кошона сирлари»да Ҳамшира, «Увайсий»да Совчи, «Шайтон ва фаришта»да Шайтон, «Ўтган замон хангомалари»да Канизак, «Нексия»да Норбуви каби бир қатор образларини яратган. Бадиий фильм ва видеофилъмларда кўзга кўринган роллар ўйнади. «Кирк тогоранинг кирк ногораси»да Уғилой, «Чархпалаг»да она, «Кўнгил кўчалари»да бозорчи, «Қисмат»да Ханифа, «Лафз» Зубайда, «Оловуддиннинг саргузаштлари»да Сотти, «Номус»да Халима, «Янги ой чиққан кеча»да Гулчехра, «Шаҳзода ва Канизак»да Канизак, «Муҳаббатимсан»да Она, «Моҳинур» Почтальон, «Тақдир»да Гул сотувчи, «Дев ва Пакана»да Саидахон, «Афюн гирдоби»да Ҳанифа, «Сеҳрли узук»да Сингил, «Келгинди куёв»да Йўловчи, «Забаржад»да Аёл ва бошка кўплаб ролларни ижро этган. Шўх, характерли образларни меъёрига етказиб ижро этади. Хосиятхон Хусанова тўгри сўз, чапани, ҳамкасблари билан чиқишади. Келажаги порлок истеъдодли актриса. Мехнаткашлиги, ишига фидоийлиги билан ҳамкасбларининг эътиборини қозонган.