Муратов Махмуд Муминович

Театр: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри

1975 йилда Тошкент давлат консерваториясини мусиқашунос ихтисослиги бўйича тугатган, назарий фанлар ўқитувчиси. Ўқитувчилик фаолиятини 1970 йилда Мусиқа тарбияланувчиларининг республика мактаб-интернатида бошлаган.Унинг ташкилотчилик қобилияти 1978 йилда эътиборни тортди ва М.М. Муротов Ўзбекистон Маданият вазирлигининг мусиқа муассасалари бўлими бошлиғи ва Бошқарма бошлиғи этиб тайинланади. 1985-1990 ва 1992-1994 –Ўзбекистон Давлат филармонияси директори. 1990-1992 йй. – Ўзбекистон Маданият вазири 1-ўринбосари. 1994 йилда М.М. Муротов Тошкент Давлат мусиқий комедия (оперетта) театри директори этиб тайинланди. 2015 йил февралида А.Навоий номидаги ДАКТ директори этиб тайинланди. 2017 йил февралида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинланди. 2017 йил 10 августдан А.Навоий номидаги ДАКТга раҳбарлик қила бошлади.