Полякова Марина

Театр: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри

Полякова Марина 2004 йилда Ҳамза номли Тошкент мусиқа билим юртининг вокал бўлимини тугатган. 2010 йилда Тошкент Давлат Консерваторияси магистратурасини тугатган (Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, доцент Александрова Ольга Алексеевна синфи). 2007 йилда А. Навоий номидаги Давлат Академик опера ва балет Катта Театри стажёрлик гуруҳига қабул қилинган. Амалиёт тугагач, 2009 йилда А. Навоий номидаги ДАКТга солист сифатида қабул қилинган. Репертуари: Лизы («Пиковая дама», П. Чайковский) Лола («Қишлоқ шарафи», П.Масканьи) Мерседес («Кармен», Ж. Бизе) Коҳин аёл («Аида», Ж. Верди) Недда («Паяци», Р. Леонкавалло). 2005 й. - Назира Аҳмедова номли Республика танлови - Ўзбекистон Республикасидаги Росзарубежцентр ваколатхонасининг «Мусиқа маданияти соҳасидаги ҳамкорликни оммалаштиргани учун» дипломи ва С. Юдаковнинг «Баҳор» романси энг яхши ижроси учун дипломини олган. 2007 й. - «Қозоқ романсиадаси» Х юбилей танлови - «Латофатли хоним» дипломи. 2008 йил - «Романсни дуэт бўлиб ижро этиш» номинациясида ғолиблик дипломи. Сопрано.