Абдиев Эркинжон

Театр: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Абдиев Эркинжон 1992 йил 4 июльда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида таваллуд топган. 2015 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг мусиқали театр актёрлиги факультетини битирган. 2015-2016 йиллар давомида Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида ишлаган. Мазкур театрда 2017 йилдан буён ишлаб келмоқда. Эркинжон Абдиев театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб кел моқда. У “Қобил ила Ҳобил”да фаришта, “Сарвқомат дилбарим”да ҳайдовчи, “Занжирбанд қорқиз”да ялмоғиз, “Хонума”да Кенто ва яна бир қатор ролларни ижро этиб келмоқда. Шунингдек бошқа спектаклларнинг оммавий саҳналарида банд.