Эсонов Элёр Тоҳир ўғли

Театр: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Эсонов Элёр Тоҳир ўғли 22-май 1992-йилда Наманган вилояти Учқўрғон туманида таваллуд топган. 2015 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг мусиқали драма факультетини битирган. Мазкур театрда 2015 йилдан буён иккинчи тоифали хор артисти бўлиб ишлаб келмоқда. Элёр Эсонов театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Ялмоғизнинг набираси”да Ҳошимжон, “Хонума”да Гиви, “Асл хазина”да талаба, “Антиқа совчилар”да Бахтиёр, “Лайли ва Мажнун”да талаба. " ТУМАРИС '' да Рустак баходир ва бошқа спектаклларда ролларни ижро этиб келмоқда. Айниқса, унинг " ТУМАРИС '' спектаклидаги Рустак образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги билан кўпчиликка маъқул бўлди. Хозирда бошқа спектаклларда хам куплаб ролларни ижро этиб келмоқда.